Осиё футболи ўйинлари тарихида Али Доий энг яхши ҳужумчи эълон қилинди
Эрон футболининг юлдузи AFC сайти фойдаланувчилари томонидан Осиё кубоги ўйинлари тарихида энг яхши ҳужумчиси сифатида танланган.
Осиё Фуболи Конфедерацияси (AFC) сайтида ўтказилган умумий сўровлар асосида Эрон футболи юлдузи Али Доий Осиё кубоги ўйинлари тарихида энг яхши ҳужумчиси сифатида танланган.
Ўтган ҳафтада Осиё кубоги ўйинлари бошланишидан 100 кун қолгани муносабати билан Осиё Фуболи Конфедерацияси сайти олдин ўтказилган рақобатларда энг яхши жамоани аниқлаш учун умумий сўровлар ўтказишини эълон қилди.
Бундан олдин ушбу сайт Осиё кубоги ўйинларида иштирок этган тўққизта ҳужумчининг иккита энг яхшисини аниқлаш учун умумий суровлар ўтказди.
Юқори овозларни эронлик ҳужумчи Али Доий ва арабистонлик Ёсир Алқаҳтоний олишди.Бироқ якуний босқичда 59 фоиз овозни Али Доий олди.
Эълон қилинган таниқли ҳужумчилар орасида ўзбекистонлик футболчи Александр Генрих ҳам бор эди.