Эронга Халқаро Тамакига қарши кураш бўйича конвенциянинг раислиги топширилди
Мазкур конвенцияга аъзо мамлакатларнинг 9 конференцияси барпо этилди.
Якшанба куни ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, жорий йилнинг 1-6 октябрь кунлари Женевада барпо этилган ушбу конференцияда Эрон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қошидаги Тамакига қарши кураш бўйича конвенциясининг раиси этиб сайланди.
Ушбу қарор асосида Эрон Ислом Жумҳурияти икки йил давомида Тамакига қарши кураш бўйича конвенциянинг раҳбарлигини зиммасига олади.
Эрон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қошидаги Тамакига қарши кураш бўйича конвенциянинг навбатдаги конференцияси 2020 йилнинг октябрь ойида Голландиянинг Гаага шаҳрида ўтказиш қарор қилинган.
Тамакига қарши кураш бўйича конвенцияси Эрон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қошида 2003 йилда таъсис этилган ва 2005 йилда фаолият бошлаган.
Ҳозирги пайтда Тамакига қарши кураш бўйича конвенциясига 168 мамлакат аъзо бўлган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қошидаги Тамакига қарши кураш бўйича конвенциянинг ташкил этишдан мақсад жаҳонда ошиб бораётган тамаки маҳсулотларини ва улардан истеъмол қилувчи кишиларнинг сонини камайтириш ҳамда чекишнинг зарарлари тўғрисида одамларни кўпроқ огоҳлантириш эълон қилинган.