Россия Думаси раиси терроризмнинг молиявий манбаларини тугатишни таъкидлади
(last modified Sat, 08 Dec 2018 10:15:57 GMT )
декабр 08, 2018 15:15 Asia/Tashkent
  • Россия Думаси раиси терроризмнинг молиявий манбаларини тугатишни таъкидлади

Россия Думаси раиси террорчи гуруҳларнинг молиявий манбаларини тугатишни таъкидлаб, терроризм муаммосини иккистандартли шарҳлашга чек қўйиш керак, деб айтди.

Эрон телерадиокомпанипясининг ахборот агентлигига кўра, Россия Думаси раиси Вячеслав Володин Теҳронда давом этаётган минтақанинг 6 мамлакати парламент раисларининг иккинчи конференциясида сўзлаган нутқида,  терроризмга қарши кураш тушунчасини жиддий ўрганиб чиқиш керак, чунки террорчилар турли мамлакаталарга зарба беришга уриниб,  эндиликда Африка шимоли ва Осиё ғарбида жойлашиб олишган,  деб қўшимча қилди.

Вячеслав Володин  дунёда террорчилик ҳужумлар тугагани йўқ, террорчилар Сурия ва Ироқда қаттиқ мағлуб бўлганидан сўнг Афғонистонга қочиб кетдилар ва кўп террористлар ҳам Европа ва Африкада яширинган,  деб изоҳлади.

Россия Думаси раиси шунингдек  терроризмга қарши кураш бўийча БМТ резолюцияларини ижро этишга қўшимча,  террорчи гуруҳларнинг рўйхатини тузиб, мамлакатлар парламентлари ҳам  бу ҳақда қонун чиқаришлари лозим,  деб аниқлик киритди.

Вячеслав Володин  санкцияларга қарши кураш  учун мамлакатларнинг миллий валютаси асосида банк ва тижорат соҳасидаги ҳамкорликларни янада кенгайтиришни таъкидлади.