Шамхоний: зўравон қудратлар Эронга зарба беришга ҳаракат қилмоқда
Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгашининг котиби АҚШ бошчилигидаги дунёнинг зўравон қудратлари босимлар ва санкцияларни кучайтириш орқали Эрон ислом жумҳурияти тузумига зарар етказишга уринмоқда, аммо 40 йил олдингидек улар албатта мағлуб бўладилар, деб айтди.
Эрон талабалари ахборот агентлиги -ИСНО тарқатган хабарга кўра, бугун Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби Али Шамхоний Эроннинг тараққиёт ва ривожланишини нишонга олган душманларнинг иқтисодий ва психологик урушига худди Муқаддас мудофаа даври каби ҳушёрлик, сезгирлик, фидокорлик, сабр, муқовимат ва мустаҳкамлик билан кураш олиб бориб, дин, ватан ва миллатни мудофаа қилиш керак, деб қўшимча қилди.
Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгашининг котиби шунингдек АҚШ давлатининг ядровий келишувдан чиққанлигига ишора қилар экан, АҚШни Халқаро ядровий битимдан чиққани, Вашингтон давлатининг ҳеч қандай баҳона топмаган тақдирда ҳам Халқаро қонунлар ва резолюцияларни оёқ ости қилишни давом эттиришини намоён этди, деб таъкидлади..