Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 25 Jan 2019 13:59:22 GMT )
Январ 25, 2019 18:59 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари
    Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, душман ҳозирги пайтда бор куч имкониятини ишга солиб кенг миқёсли урушларга тайёр терибди. Улар ҳатто ижтимоий тармоғларда ақидавий бузуқлик учун барча имкониятларини сафарбар этишмоқда.

Шундан келиб чиқиб, халқ ва масъуллар ҳушёр бўлиб, шу каби бузғунчилик ҳаракатларга қарши кураш олиб боришлари талаб этилади. 

Эрон телерадиоси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Теҳрон жума намози имом хатиби Ҳужжатул Ислом вал Муслимийн Коземи Сиддиқий ички имкониятларга ишора қилиб шундай айтдики, масъуллар халқнинг иқтисодий муаммоларини ҳал этиш йўлида аниқ ва пухта режаларни ишлаб чиқиб жиддий саъй-ҳаракат қилишлари лозим. 

Шунингдек, Теҳрон жума намози имом хатиби Исломий инқилоб ғалабасининг қирқ йиллигини муносиб нишонлаш ҳақида тўхталиб шундай тушунтириш бериб ўтдики, халқ Имом Хумайни р.а армонлари билан байъат қилиш учун ҳамда Исломий инқилоб муаззам раҳбари ва шаҳидлар билан байъатни янгилаш мақсадида 22-Баҳман кунида кўча намойишларида қизғин иштирок этишлари керак.