Руҳоний: Исломий жумҳурият мудофаа воситаларини ишлаб чиқаришда ҳеч кимдан рухсат сўрамайди
Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Эрон исломий жумҳурияти мудофаа воситаларини ишлаб чиқаришда ҳеч кимдан рухсат сўрамайди ва ўз йўлида давом этади
Эрон телерадиоси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний душанба куни Теҳрондаги озодлик майдонида исломий инқилоб ғалабасининг қирқ йиллигига бағишланган маросимдаги чиқишида шундай айтдики барча дунё шуни билиши керакки,
Эрон ислом жумҳуриятининг қудрати бугунги кунда Муқаддас мудофаа йиллари давридан кўра анча мутаҳкамланган ва Эрон қуролли кучлари турли қурол-яроқлар ва ўқ-дорилар билан ўзини ўзи таъминлайдиган даражага етган.
Эрон ислом жумҳурияти президенти мамлакат мудофаасида қуролли кучларнинг матонати ва шижоатига ишора қилиб шундай айтдики, дунё халқлари Эроннинг Сурия, Ироқ, Ливанга ёрдам қилиши ортидан ушбу мамлакатлар ғалабага эришганини кўришди.
Айни пайтда ҳам, Фаластин ва Яманда тажовузкор ва ишғолгарларга қарши кураш давом этмоқда. Ҳасан Руҳонийнинг таъкидлашича, душманлар бугун минтақадаги ўзларининг 20 йиллик аралашувлари ва мағлубиятларини эътироф этишга мажбур бўлишди.
Шунингдек, Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний шундай маълум қилдики, Эрон халқининг исломий инқилоб ғалабасининг қиқр йиллиги намойишларида қизғин иштирок этишлари, душманларнинг фитна ва ғаламизликларини барҳам берди ва улар ҳеч қачон ўзларининг душманона мақсадларига ета олишмайди. Эрон ислом жумҳурияти эса ўзнинг йўлида ўтган 40 йилдек давом эттиради.