Қосемий: Европа ўз истакталарини Эрон томонидан амалга оширмаслиги керак
-
Қосемий: Европа ўз истакталарини Эрон томонидан амалга оширмаслиги керак
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Европалик кўп маротаба АҚШнинг бир ёқлама сиёсатларига қарши эканликларини айтишди ва Эроннинг минтақа хавфсизлиги ва барқарорлиги таъминлашдаги ролини эътиборга олиб, Европа ядровий келишув доирасида Эрон манфаатларини таъминлашига оид вазифасини бажаришлари лозим
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий душанба куни маҳаллий ва хорижлик мухбирлар билан ўтказган ҳафталик ахборот анжуманидаги чиқишида, INSTEX-Тижорат фаолиятларини қўллаб-қувватлаш воситаси номли Европа ва Эрон ўртасидаги тўлов ишларини амалга ошириш бўйича махсус канал ҳақида шундай айтдики, европа томонидан муҳокама этилган мавзу бир сиёсий ирода бўлган. Аммо, ҳозирга қадар керакли муваффақиятларни қўлга киритгани йўқ ва ушбу йўналиш бўйича ишлар ҳам секинлик билан бормоқда.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг таъкидлашича, Европалик кўп маротаба АҚШнинг бир ёқлама сиёсатларига қарши эканликларини айтишди ва Эроннинг минтақа хавфсизлиги ва барқарорлиги таъминлашдаги ролини эътиборга олиб, Европа ядровий келишув доирасида Эрон манфаатларини таъминлашига оид вазифасини бажаришлари лозим.
Баҳром Қосемий Арабистон валиаҳдининг Покистонга сафар уюштириши ҳақида ҳам тўхталиб шундай айтдики, қўшни давлатларнинг ташқи алоқалари ўзларига боғлиқ бўлиб, Теҳрон уларнинг ишларига аралашмайди.