Зариф: сионистик режим халқаро ҳуқуқ ва қонунларни поймол этмоқда
Кеча Эрон ТИВ, раҳбари минтақадаги сиоинстик режим олиб бораётган ҳатти- ҳаракатларни хавфли эканлигини таъкидлаб, сионистик режим халқаро ҳуқуқ ва қонунларни оёқ ости этмоқда деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Германиянинг Süddeutsche Zeitung газетаси билан суҳбатида, сионистик режим томонидан Ливан ва Сурия ҳаво ҳудудларини поймол этилаётганига ишора қилиб, минтақадаги Исроил ҳатти -ҳаракатлари БМТ ва Халқаро ҳуқуқ ва қонунларни поймол этилишига сабаб бўлмоқда деб изоҳлади.
Эрон ташқи ишлар вазири ўз сўзларида сионистик режимининг Сурияга қарши ҳужумларини можаро излаш ва жиноятдан ўзга нарса эмаслигини таъкидлаб, сионистик режим ҳардоим янги жиноятлар содир этади ва можарларни келтириб чиқаради аммо можаролар излаш ҳардоим хавфлидир деб қўшимча қилди.
Муҳаммаджавод Зариф Суриядаги Эрон ҳарбий маслаҳатчиларининг иштирокига тўхталиб, эронлик ҳарбий маслаҳатчилар Сурия давлатининг даъвати билан бу мамлакатга сафарбар этилган деб аниқлик киритди.