Генерал Ҳожизода: Эрон ракета тизими қуролли кучларимиз муваффақиятларининг тимсолидир
(last modified Sat, 30 Mar 2019 10:19:30 GMT )
март 30, 2019 15:19 Asia/Tashkent
  • Генерал Ҳожизода: Эрон ракета тизими қуролли кучларимиз муваффақиятларининг тимсолидир

Исломий Инқилоб Соқчилар Корпуси Ҳарбий Ҳаво ва Космик кучлар қӯмондони деди: Эрон ракета тизими қуролли кучларимиз муваффақиятларининг тимсолидир

Исломий Инқилоб Соқчилар Корпуси Ҳарбий Ҳаво ва Космик кучлар бӯлинмасининг қӯмондони генерал  Амир Али Ҳожизода кеча, жума куни Лангруд минтақасида ӯтказилган бир маросимдаги нутқида Исломий Инқилоб Соқчилар Корпусининг ракета ишлаб чиқариш соҳасида қӯлга киритган муваффақиятларини тилга олиб, деди: турли йӯналишлардаги Эрон ҳарбий маҳсулотларининг  олий сифати мамлакатимизнинг ҳарбий саноат соҳасида жуда кенг имкониятларга эга эканлигининг далилидир.

Исломий Инқилоб Соқчилар Корпуси Ҳарбий Ҳаво ва Космик кучлар қӯмондони Эрон қуролли кучларининг мудофаа қудрати юксалганига ишора қилиб, илова қилди: қуролли кучларимизнинг ракета ва учувчисиз учоқлар ишлаб чиқариш соҳасидаги улкан муваффақиятлари ҳарбий техника ишлаб чиқаришнинг бир қатор йӯналишлари бӯйича ӯзимизни таъминлай олишимизга сабаб бӯлди.

 

Ёрлиқ

Бу мавзуга доир