Эронда Муборак Рамазон ойининг биринчи Қадр кечаси нишонланди
(last modified Sat, 25 May 2019 07:31:18 GMT )
май 25, 2019 12:31 Asia/Tashkent
  • Эронда Муборак Рамазон ойининг биринчи Қадр кечаси нишонланди

Кечва Эроннинг муъмин халқи Рамазон ойининг энг буюк ва фазилатли кечаларидан бўлган биринчи Қадр кечасини нишонлашди.

 Кеча Эрон шимоли- шарқидаги Муқаддас Машҳад шаҳрининг Ҳазрати имом Ризо /а/ пок ҳарамларини саҳнида яқин ва узоқдан келган зиёратчиларга тўлган эди. Улар қўлларида Қуръони каримни олиб, Парвардигор мутаъолга муножот қилишлари билан Муборак Рамазон ойининг 19 кечаси яъне биринчи Қадр кечасини ўтказдилар.

Қадр кечаси йил давомидаги энг фазилатли кечадир. Бу кечадаги яхши амалнинг савоб ва самаралари минг ойдаги эзгу амаллардан афзалроқ бўлиб, унда инсоннинг келаси йилдаги тақдири аниқланади.

Муборак Рамазон ойининг 19 кунида Хавориж гуруҳидан бўлган Ибн Мулжаб Муродий, бомдод намозини ўқиш ҳолида бўлган Ҳазрат Али  /а/ га  заҳарлантирилган шамшир билан ҳужум қилиб, ул зотнинг бошига зарба етказганди. Ҳазрат Али /а/ ҳам бу зарбадан кейин уйида ётқизилди ва ҳодисанинг икки кунидан кейин Муборак Рамзон ойининг 21 кунида шаҳид бўлишди.

Эрон ислом жумҳурияти телерадиокомпанияси ҳам Муборак Рамзаон ойида хусусакн Қадр кечаларида барча муъмин мусулмонларнинг тоат -ибодатларини Худованд даргоҳига қабул бўлишини истайди. 

Ёрлиқ