Инқилоб Раҳбари: Фаластин халқини ҳимоя қилиш инсоний ва диний вазифамиздир
(last modified Thu, 30 May 2019 05:23:01 GMT )
май 30, 2019 10:23 Asia/Tashkent

Кеча Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Эрон университетларининг минглаб устозлари, олимлари ва илмий делегациялари билан учрашаганида, Фаластин халқини ҳимоя қилиш ҳар бир мусулмоннинг инсоний, шаръий ва диний бурчи эканлигини таъкидлаб, АҚШ сиёсатларига пайравлик қиладиган айрим режимлар "Аср муомаласи" лойиҳасини ижро этишга уринишмоқда, аммо АҚШ ва унинг малайлари бу масалада мағлуб бўлишлари аниқдир деб эълон этдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари идораси сайтининг хабар қилишича, кеча Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бу учрашувда,  эртанги Халқаро Қуддус кунини олдинги йилларга қараганда ўта  муҳим эканлигига тўхталиб,  шу йилги Халқаро Қуддус кунининг қўшимча аҳамиятининг сабаби минтақада  АҚШ ва унинг сиёсатларига пайравлик қиладиган режимларнинг " Аср Муомаласи" каби ёвуз лойиҳани ижро этиш мақсадидаги янги  хиёнатлари ва жиноятларидир деб изоҳладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ўз сўзларида Фаластиннинг бугунги вазиятини ўтмишдаги вазиятидан фарқини Фаластин мавзусига барҳам бериш учун АҚШ ва унинг сиёсталарига пайравлик қилаётган режимларнинг ошкора тарздаги ҳатти- ҳаракати ва ёвуз сиёсатларида эканлигини таъкидлаб, бинобарин халқ иштироки билан Фаластинни ҳимоя қилиш мақсадида ўтказиладиган  Халқаро Қуддус кунидаги кўча -намойишлар бошқа ҳар бир йилга қараганда муҳимроқдир деб қўшимча қилдилар.

Ояттуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  сўзларининг бошқа қисмида  музокаралар борасидаги хоририй ОАВнинг янги жанжалллари ва иддаоларига тўхталиб, хорижий ОАВнинг Эрон музокара столига қайтиши керак деганидан асли мақсади АҚШ билан музокара ўтказишдир,  зеро биз бошқа  мамлакатлар билан ҳеч қандай муаммога эга эмасмиз, Европа давлатлари ва бошқа  мамлакатлар билан музокара ўтказамиз деб баён этдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  музокаралардадаги энг асосий масалани мавзуни тайинлаш эканлигига ишора этиб, биз ҳар қанадй мавзу борасида музокара ўтказа олмаймиз.  "Исломий Иниқлобнинг энг муҳим, асосий  ва нозик мавзулари айниқса  мамлакатимизнинг муздофаа потенсиали каби масалалар хусусида музокара қилиш мумкин эмас дея эълон этдилар.

Инқилоб раҳбари шунингдек  Эрон ислом жумҳуриятини АҚШ билан мутлақо музокара қилмайдиганни таъкидлаб, олдин ҳам айтганимиздек АҚШ билан музокара ўтказишни фойдасиз эканлиги ва ҳатто зарали бўлгани туфайли бу мамлакат билан музокара ўтказмаймиз дея аниқлик киритдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Эронга қарши АҚШ босимларига тўхталиб, қўшимча қилиб айтдиларки, АҚШ босимлари қаршисида Эрон ислом жумҳурияти ҳам лозим ричагларга эгадир.

Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек  Эроннинг илмий ривожланиши зўравон қудратлар ва мустамликачиларнинг хавотирланишига сабаб бўлаётганини таъкидлаб,  Эроннинг илм соҳасидаги суръат билан ривожланаётганини биз иддао қилганимиз йўқ, балки дунёдаги илм даражаси ва меёърларини аниқлайдиган марказлар  Эрондаги илмий ривожланиш суръатини дунё миқёсидаги ўртача ривожланишдан 13 баравара кўпроқ эканлиги ва айрим илмларда Эрон ҳатто энг юқори даражаларда бўлганини тасдиқлашмоқда деб баён этдилар.

Ёрлиқ