Генерал Сабоҳийфард: Эрон ҳар қандай ҳаво ҳужумларга қарши кураш учун тайёрдир
(last modified Sat, 01 Jun 2019 11:00:14 GMT )
июн 01, 2019 16:00 Asia/Tashkent
  • Генерал Сабоҳийфард: Эрон ҳар қандай ҳаво ҳужумларга қарши кураш учун  тайёрдир

Эрон армиясининг ҳаво ҳужумларига зид ҳарбий кучлар қўмондони Эрон армияси душманнинг ҳар қандай ҳаво ҳужумларга қарши кураш учун тайёр эканлигини эълон этди.

Бугун Эрон армияси ҳаво ҳужумларига қарши кучлар қўмондони Алиризо Сабоҳийфард  ИРНА ахборот агентлигига берган интервьюсида,  Эрон жанубидаги сувларда АҚШнинг самолёт ташувчи кемасининг ҳаракатлари хусусидаги айрим ОАВнинг иддаоларига ишора қилиб,  мавжуд таҳдидлар ҳамда ҳар қандай ҳужумлар эҳтимолини мавжуд бўлганига эътибор бериб, Эрон армиясининг ҳаво ҳужумларига қарши системаси мамлакатнинг турли бурчаклари хусусан жануб минтақасини ҳимоя қилиш қудратига эгадир деб изоҳлади.

Генерал Сабоҳийфард шунингдек, Эрон армияси душманнинг ҳар қандай ҳатти-ҳаракати ва кемасига тегиши иддаоларга аҳамият бермайди деб қўшимча қилди.

Эрон армиясининг ҳаво ҳужумларига зид  кучлар қўмондони шунингдек Эрон ислом жумҳуриятининг ижозатисиз ҳеч бир учқич Эрон осмонига кириш ҳаққига эга эмас деб эълон этди.

Эслатиб ўтамиз яқинда АҚШ давлати Эронга қарши сиёсатлари давомида самолёт ташувчи кемаси ва бир нечта қирувчи самолётларини минтақага олиб келганди.

 

Ёрлиқ