Теҳрон жума намозининг хатиби: Муқовамат душманга қарши курашнинг энг яхши усулидир
(last modified Fri, 07 Jun 2019 12:23:25 GMT )
июн 07, 2019 17:23 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намозининг хатиби: Муқовамат душманга қарши курашнинг энг яхши усулидир

Теҳрон жума намозининг хатиби душманларнинг Эрон Исломий Жумҳуриятига қарши ишлатаётган ҳийла-найранглаврига ишора қилиб, деди: Муқовамат мустабидларга қарши курашнинг энг яхши усулидир.

Теҳрон жума намозининг муваққат имоми оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний жума намозининг хутбаларида душманнинг бугунги кунда Эронга кенг қамровли муаммолар юклаётганини қайд қилиб, деди: Эрон ӯтган қирқ йилда бӯлганидек бу босқичларни ҳам ортда қолдириб, душманларни умидсизлантиради.

Оятуллоҳ Имомий Кошоний шунингдек, Эрон ва бошқа мамлакатларда Халқаро Қудс куни намойишларини шукуҳли, деб атаб, бу шонли намойишларда қатнашган дунёнинг эрксевар халқларига миннатдорчилик изҳор этди.

Эслатиб ӯтамиз: Ҳар йили муборак рамазон ойининг охирги жума куни Эрон Ислом Жумҳуриятининг  асосчиси Оятуллоҳ Хумайний томонидан Халқаро Қудсни ҳимоя қилиш куни дея эълон қилинган. Бу кунда дунё мусулмонлари кӯча намойишларига чиқиб, сионистик режимнинг ирқчиллик сиёсатларига қарши норозиликларини баён этишади.

 

 

 

Ёрлиқ