Мўсавий: АҚШ Эронга қарши санкция жорий этиши билан ёвуз мақсадларига эришга олмади
Эрон ТИВ наттоғи, АҚШ Молия вазирлиги томонидан Эроннинг нефтохимия компанияларига қўлланган санкцияларини қаттиқ танқид қилар экан, АҚШ давлати Эронга қарши санкциялар жорий қилиш учун назарга тутган мақсадларининг ҳеч бирига эриша олмади деб таъкидлади.
АҚШнинг Молия вазирлиги, кечанги баёниясида, Эроннинг нефтохимия соҳасига тегишли 39 компанияси санкциялар рўйхатига киритганини эълон этди.
Кеча Эрон ТИВ наттоғи, Сайид Аббос Мўсавий, АҚШнинг босимга асосланган сиёсатларини қаттиқ мағлуб бўлганини бир неча маротаба бу мамлакатнинг олдинги президентлари томонидан тасдиқланганини таъкидлаб, Эроннинг нефтохимия компанияларига қарши босим ўтказишдда АҚШ Моли вазирлигининг ҳатти-ҳаракатлари, иқтисодий терроризм бўлиб, Эрон халқига қарши Оқ уйнинг доимий душманликининг давомидир деб изоҳлади.
Мўсавий ўз сўзларида, АҚШ томонидан Эронга қарши босимлар ва санкцияларни Халқаро ҳуқуқ ва алоқалар қонун қоидалари ва принсипларига зид эканлигини таъкидлаб, барча мамлакатлар Халқаро ҳуқуқни энг асосий қонунларини бузилиши қаршисида тура олиб плюрализм ғояларига асосланган Халқаро ҳамжамият ютуқларини АҚШнинг бирёқлама сиёсатлари ва зўравонликлари томонидан нобуд этилишига ижозат бермасликлари лозим деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ наттоғи шунингдек, Эрон билан музокара ўтказиш учун АҚШлик айрим масъуллари иддаоларини ёлғончилик, нореал позиция ҳамда оммавий афкорни жалб этиш мақсадидаги ҳаракат эканлигини баён этар экан, Эрон билан музокара ўтказиш учун АҚШ президентининг иддаоларини асоссиз эканлигини исботлаш учун бир ҳафта сабр қилиш етарлидир деб аниқлик киритди.