Эрон ТИВ наттоғи: " Аср муомаласи" конференциясини ўтказилиши шармандаликдир
(last modified Mon, 24 Jun 2019 10:29:01 GMT )
июн 24, 2019 15:29 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ наттоғи:

Эрон ТИВ наттоғи Манамада ўтказилиши кутилаётган " Аср муомаласи" лойиҳаси борасидаги иқтисодий конференцияни шармандаликдан ўзга нарса эмаслигини таъкидлади.

Бугун Эрон ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Сайид Аббос Мўсавий, Манамада ўтказилиши кутилаётган иқтисодий конференция хусусида хорижий эшиттиришлар ўлими саволига берган жавобида,  ислом дунёсида ихтилофларни вужудга келтирадиган ва Фаластин ва Қуддус ҳуқуқини сотадиган ҳамда  фаластинликлар армонларини эслардан унутилишага сабаб бўладиган бундай конфренция дарҳақиқат шармандаликдир деб изоҳлади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Сайид Аббос Мўсавий ўз сўзларида   пул эвазига тинчликни ўрнатишни таклиф қилувчи конференция натижа бермайди ва мағлубиятга учрайди деб баён этди.

Эслатиб ўтамиз, 25-26 чи июнь кунларида Манама шаҳрида "Аср Муомаласи" лойиҳасини ижро этиш доирасида иқтисодий конференция ўтказилиши кутилмоқда.

Сайид Аббос Мўсавий шунингдек, АҚШ дронини Эрон ҳаво ҳудудига тажовуз қилганидан кейин, Эрон ТИВнинг бу масалани қайта ўрганиб чиқишига ишора қилиб, сиёсий ҳатти -ҳаракатлардан ташқари,  БМТга шикоят қилинди ва хавфсизлик кенгашга мактуб йўлланди деб аниқлик киритди.

Мўсавий ўз сўзларида Халқаро ядровий келишув борасидаги Европа томонларига Эроннинг берган   60  кунлик муҳлатга ҳам ишора қилиб, Эрон Европани кутиб тургани йўқ, дўст мамлакатлар билан иккитомонлама маслаҳатлашувларни бошлаган ва бу заминдаги айрим молиявий, банк ва тижорат масалалари ҳам тартибга солинган деб эълон этди.