Жаҳонгирий Халқаро сув йўлларнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашни таъкидлади
Эрон президентининг биринчи ўринбосари, Халқаро сув йўллари, Ҳурмуз бўғози ҳамда шимол ва жануб соҳилллари хавфсизлиги ва тинчлиги Эрон учун қизил чизиқ эканлигини эълон қилди.
Бугун Эрон президенти муовини Исҳоқ Жаҳонгирий Туркманистоннинг Овоза туристик минтақасида ўтказилаётган Каспий денгизи иқтисодий илк форумида ҳар қандай унвон ва коалиция остида минтақа ташқарисидан келган қудратларнинг иштироки ва аралашишини минтақа хавфсизлиги, тинчлиги ва осоийшталиги учун жиддий хавф- хатар эканлигини таъкидлаб, минтақа хавфсизлигини фақат минтақадаги давлатлар таъминлашиши ва тиклаши мумкин деб эълон қилди.
Жаҳонгирий ўз сўзларида минтақа ташқаридан келган айрим қудратларнинг дахолати ва аралашиши туфайли Яқин Шарқ ва Форс Кўрфази минтақаларида нотинчликлар вужулга келганини эслатиб, иқтисодий ривожланиш ва инвестиция жараёнини ошиши хавфсизлик ва осойиишталикка эҳтиёж сезади дея қўшимча қилди.
Эрон президентининг биринчи муовини қўшни давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш, минтақа хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳар қандай кескинликлардан воз кечишни Эрон ташқи сиёсатининг асл мақсадларидан эканлигини баён қилар экан, Эрон давлати Марказий Осиё ҳамда Каспий денгизи зоннасидаги давлатларнинг ижобий ҳатти ҳаракатларини олқишлаб, ушбу мамлакатлар билан турли соҳалар хусусан савдо- иқтисодий тармоқларда ҳамкорлик қилиш қарорига келган деб аниқлик киритди.