Эроннинг тӯртинчи қадами: Фурдуда уранни 5 фоизга бойитиш
Эроннинг Баржом дастуридаги масъулиятларини чеклашнинг тӯртинчи босқичига ӯтишини эълон қилган Эрон президенти мамлакат Атом энергияси ташкилотига Фурдудаги центрифугаларга газ қуйиш амалиётини бошлаш буйруғини берди.
2019 йилнинг 6 ноябр куни Эроннинг Баржом дастуридаги масъулиятларини чеклашининг учинчи босқичи ниҳоясига етгач, президент Ҳасан Руҳоний икки ойлик муддатга мӯлжалланган 4-босқичнинг бошланишини эълон қилди.
Тӯртинчи қадам икки жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга.
Биринчидан: Баржом келишуви асосида тадқиқот ишларини олиб бориш мақсадида Фурду муассасасида 1044 та центрифуга фаолият кӯрсатиши, аммо уларга газ қуйилмаслиги белгиланган эди. Аммо Эрон президентининг топшириғи асосида 6 ноябр, яъни чоршанба куни Халқаро Атом энергияси Агентлиги назорати остида бу 1044 та центрифугага газ қуйиш амалиёти бошланди.
Иккинчидан: Тӯртинчи қадам қӯйилиши билан Фурду атом муассасасида уранни бойитиш 5 фоизга етказилади. Қайд қилиш жоизким Эрон уранни 20 фоизга бойитиш қудратига эга, аммо ҳозирча бу нарсага эҳтиёж сезмаяпти. Баржом келишуви асосида Эрон уранни 3,67 фоизгача бойитиши лозим эди.
Бу мавзуда Эрон Атом энергияси ташкилотининг раиси Алиакбар Солеҳий деди: Баржом дастуридаги масъулиятларини чеклашининг тӯртинчи босқичида Эрон уранни бойитишни 5 фоизга етказади. Эҳтиёж туғилса, 20 фоизга бойитишни ҳам бошлашимиз мумкин, аммо бу нарсага эҳтиёжимиз йӯқ.
Эрон давлати Баржом дастуридаги масъулиятларини чеклашда босқичма-босқич олдинга ҳаракат қилмоқда. Европаликлар ӯз масъулиятларига амал қилишса, тӯртинчи қадам ҳам аввалги уч қадам каби орқага қайтиш имкониятига эга.
2018 йилнинг май ойида Америка Эрон ядровий дастури тӯғрисидаги келишкув, яъни Баржомдан чиқишини эълон қилгач, европаликлар ҳам ӯз масъулиятларига амал қилишмади. Натижада Баржомда кӯрсатилган ҳолатлар деярли фаолиятдан тӯхтади. Эрон ҳам бу кӯптомонлама Халқаро келишувда томонлар мувозанатини сақлаш учун келишувнинг 26-, ва 36- бандлари асосида Баржом дастуридаги масъулиятларини босқичма-босқич чеклашга киришди.
Американинг иқтисодий террорчилиги ва Европанинг Баржомдаги масъулиятларига амал қилмаслиги сабабли Эроннинг кӯрсатган аксиламали шуни кӯрсатдиким, Американинг "максимал босим"и бу мамлакатнинг на иқтисоди, на сиёсатига таъсир кӯрсатолмади. Бу босим, шунингдек Эроннинг тинч йӯлдаги атом энергетикаси соҳасида тадқиқот ишларини ривожлантириш заминаларини кенгайтириш ишига халал етказолмади.
Бугунги шароитда Баржомга имзо чеккан учта Европа мамлакати учун ягона йӯл-- бу халқаро келишувдаги ӯз масъулиятларга амал қилишидир, холос. Зеро, бундай келишувлар томонлар ӯз масъулиятларига амал қилган тақдирдагина фаолият кӯрсатиши мумкин. Акс ҳолда Баржом келишувига тегишли вужудга келажак ҳар қандай ҳодисанинг масъулияти аввало Америка, сӯнгра Европалик имзо чеккан давлатлар зиммасидадир.