Мўсавий: АҚШнинг ҳозирги давлати демократия принсиплари ва қадриятларига ҳурматсизлик қилмоқда
Эрон ТИВ наттоғи, АҚШ томонидан Эроннинг алоқа ва ахборот вазирига қарши қўлланган санкцияни кескин қоралади.
Кеча АҚШ Молия вазирлиги санкция жорий қилишга одатланиб қолгани давомида,Эроннинг ахборот ва алоқа вазири номини санкция жорий этилган шахсиятлар рўйхатига киритди.
Бугун Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий АҚШнинг ҳозирги давлати демократия принсипи, қадриятлари, шаффофлик ва инсон ҳуқуқлари шунингдек интернет эркинлигига ҳурматсизлик қилмоқда деб изоҳлади.
Эрон ТИВ наттоғи, АҚШнинг буюк ижтимоий ва алоқа компаниялар раислари жумладан Твиттер ширкатига қарши санкция қўллагани Вашингтон давлатини интернет тармоғидан абзал ва сиёсий мақсадларда фойдаланаётганининг далилидир деб қўшимча қилди.
Бугун Эроннинг алоқа, ахборот ва технология вазири ҳам ўз номиниАҚШ санкциялар жорий этган шахсиятлар рўйхатига киритилганига кўрсатган аксиламалида, Вашингтон ҳеч қачон Эрон тараққиёти ва ривожланишини тўхтата олмайди деб таъкидлади.
Мухбиримизнинг хабар қилишича, Муҳаммаджавод Озарий Жаҳрамий Твиттер саҳифасида бундан олдин старт оплар, кенгайтирувчилар ҳамда саратон хасталигига ва "Эй би" касалликига гирифтор болалар АҚШ санкцияларга дучор бўлишганди деб аниқлик киритди.