АҚШдан олинган қасос эронликларни жуда қувонтирди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i49537-АҚШдан_олинган_қасос_эронликларни_жуда_қувонтирди
Ислом Инқилоби соқчилар корпусини Ироқдаги АҚШнинг Айнуласад базасига берган зарарларидан хурсанд бўлиб, кўча хиёбонларга чиқиб, " Аллоҳ акбар" шиорлари билан АҚШ террорчи ҳарбийларидан олинган ўчдан хурсандликларни эълон қилишди.
(last modified 2025-10-23T07:29:14+00:00 )
Январ 08, 2020 17:38 Asia/Tashkent
  • АҚШдан олинган қасос эронликларни жуда қувонтирди

Ислом Инқилоби соқчилар корпусини Ироқдаги АҚШнинг Айнуласад базасига берган зарарларидан хурсанд бўлиб, кўча хиёбонларга чиқиб, " Аллоҳ акбар" шиорлари билан АҚШ террорчи ҳарбийларидан олинган ўчдан хурсандликларни эълон қилишди.

Бугун Теҳрон халқи  шаҳарнинг асосий майдонларида митинг ўтказиб,  " Аллоҳ акбар " шиорлари билан АҚШ босқинчиларидан олинган қасосдан қувонганликларини маълум этдилар.

Кирмон шаҳрида генерал шаҳид Қосим Сулаймонийни дафн этиш маросимида, қатнашган халқ ҳам " Алооҳ акбар",  " АҚШга ўлим" шиорлари билан  Ислом Инқилоби соқчилар корпусини Ироқдаги АҚШнинг Айнуласад базасини ракета билан нишонга олишганини олқишлашди.

Машҳад халқи ҳам  кўча -хиёбонларга чиқиб,  " АҚШга ўлим" шиорларини эълон этдилар.

Эрон марказидан Язд халқи ҳам  шаҳарнинг масжидлари ва хиёбонларида тўпланишиб  "Аллоҳ акбар" , " АҚШга ўлим" шиорлари билан АҚШ террорчиларидан олинган қасосдан хурсанд эканлигини эълон этдилар.

Эроннинг Кирмоншоҳ, Илом, Мозандарон, Рашт, Занжон, Ёсуж, Варомин, Бушеҳр, Аҳвоз, Исфаҳон ва Урумия яшовчилари ҳам кўча- хиёбонларга чиқиб ушбу қасосни олқишладилар.