Эрон президенти: Эрон давлати Теҳрон ва Дамашқ ўртасида кўптомонлама ҳамкорликларни кенгайтириш пайидадир
Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳрон давлатини Эрон ва Сурия ўртасида кўптомонлма ҳамкорликлар ва муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қизқаётганини маълум этди.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда Сурия Бош вазири Имод Хамисни қабул қилганида, бугунги кунда АҚШ давлатини Сурия нефт манбаларини талон- тарож қилиш учун уриниб келаётгани ва мамлакатлар ички ишларида аралашётганини барчага маълум бўлгани ҳамда Вашингтон давлатини ҳеч қачон минтақа халқлари манфаатлари пайида эмаслигини қўшимча қилди.
Руҳоний ўз сўзларида Эрон давлати терроризмга қарши кураш йўлида Сурия халқи ва давлати ёнида бўлгани дек ҳардоим зўравон қудратлар қаршисида тура олган мазлум хақларни қўллаб қувватлайди ва ушбу сиёсатини давом эттиради деб изоҳлади.
Сурия Бош вазири Имод Хамис ҳам бу учрашувда Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари сара кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийнинг шаҳодати муносабатида Эрон давлати ва халқига чуқур тасаллият изҳор этар экан, генерал Сулаймонийниг шаҳодати бутун жаҳондаги эрксевар халқлар учун буюк бир мусибат ва фожеа ҳисобланади деб айтди.
Имод Хамис шунингдек генерал Сулаймонийни террор эташдаги АҚШ жиноятлари учун қасос олиш мақсадида Эрон давлатини Ироқдаги Америка ҳарбий базаларига берган ракета зарбаларини минтақа ва жаҳон халқлари ва давлатларига ошкора бир муродаат эканлигига тўхталиб, бундай ҳатти -ҳаракат ҳам ҳам душманларга Яқин Шарқда улар учун бошқа жой йўқлигини кўрсатиб берди деб таъкидлади.
Сурия Бош вазири Ғарбий Осиё /Яқин Шрақда/ террорчилик ҳаракатларни илдизидан нобуд қилиш учун муқовимат ҳааркатини давом этишига ишора қилиб, АҚШ армиясининг Суриядаги иштироки ишғолгарликдан ўзга нарса эмас ва барча халқ ва давлатлар Яқин Шарқдаги АҚШнинг ноқонуний иштирокига қарши кураш олиб боришлари лозим деб баён этди.
Эслатиб ўтамиз Сурия Бош вазири Имод Хамис якшанба куни олий мартабали делегация бошчилигида ҳамда Эрон масъуллари билан мулоқот қилиш мақсадтда Теҳронга келганди.