Зариф украиналик йўловчи самолёт фожеасини сиёсийлаштирмасликка чақирди
Кеча Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Теҳронда қулаган украиналик йўловчи самолёт трагедиясини сиёсийлаштирмаслик лозимлигини таъкидлади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Уммон пойтахти Масқат шаҳрида Украина ташқи ишлар вазири François Philippe Champagne билан учрашганига ишорақэтиб, учрашувда консуллик , технологик алоқалар ҳамда Теҳронда қулаган украиналик йўлови самолёт-PS752 парвози фожеасида жабрланган айрим мамлакатлар фуқаролари ҳуқуқлари масаласини муҳокама қилишганини маълум этди.
Зариф бу учрашувда икки мамлакат экспертлари ўртасида маълумот алмашувини амалга оширишни давом эттириш хусусида келиша олганларини таъкидлаб, йўловчи самолёт ҳодисаси ва фожеасини сиёсийлаштирилишини олдини олиб, барча томонлар ҳам қурбон бўлганлар аҳли оилалари вазиятига эътибор қаратишлари лоизм деб изоҳлади.
Кеча Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий ҳам барча омонларни инсоний мавзулар айниқса Теҳронда қулагаан Украина самолёти фожеасини сиёсий мақсадлар учун фойдаланмасликка чақирди.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Украина авиакомпаниясига тегишли Боенг русумли йўловчи самолёт Теҳрондаги Имом Хумайний /р.а/ номидаги аэропорт яқинида ҳалокатга учради ва бу ҳодиса натижасида унинг барча 176 мусофирлари ҳалок бўлдилар.