Эрон: афғонлараро музокаралар йўли орқали Афғонистонда тинчлик келишувини ижро этиш мумкин
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги, АҚШ ва Толибон ўртасида имзоланган тинчлик келишувига тўхталиб, Афғонистонда доимий тинчлик келишувини фақат сиёсий гуруҳлар айниқса Толибон ва бу мамлакатга қўшни давлатларнинг позициясини инобатга олган ҳолда ҳамда афғонлараро музокаралар орқали ижро этишнинг имкони борлгини таъкидлади.
Бугун Эрон ТИВ-и тарқатган баёниясида, Эрон давлати Афғонистон тинчлиги ва сулҳига кўмак етказадиган ҳамда афғонистонликлар раҳбарлиги ва моликияти йўлидаги барча саъй -ҳаракатларни олқишлаб, ҳимоя этади деб эълон этди.
Мазкур баёнияда, Афғонистонда хорижий кучлар иштирокини ноқонуний эканлиги ва бу ҳарбий иштирок мамлакатдаги уруш ва нотинчликлар сабабларидан эканлигини таъкидланиб, хорижий ҳарбий кучларини чиқарилиши Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликка эриша олиш жараёнига замин яратади ва бегоналар ҳарбийларини чиқариш заминаси Афғонистон тинчликига ижобий таъсири ўтказилишига баён этилган.
Эрон ТИВ баёниясида келтирилишича, АҚШ ҳатти-ҳаракати билан Афғонистонда ҳарбий иштирокини оқлашга қаратилган ва Вашингтон давлати Афғонистон келажагини тайинлаш ва ё тинчлик шартномасини имзолаш учун ҳуқуқий ўрин ва масъулиятга эга эмас.
Эрон ТИВ -и шунингдек, БМИТ афғонлараро музокараларига шароит яратиш учун муносиб ва имзоланган келишувни ижро этишга кафолат бериш понтенсиалига эгадир де эслатди.
Мазкур баёнияда шунингдек Эрон давлати Афғонистон ҳокимияти ва яхлитилигини ҳурмат қилиб, ўз миллий хафсизилк стратегияси йўналишида Афғонистонда тинчлик, хавфсизлик ва сулҳни ўрнатиш учун ёрдам етказишга тайёр эканлиги эълон этилган.
Эрон ТИВ-и шунингдек Афғонистонда ўз қўшнилари билан дўстона ва биродарона ҳамкорлик қиладиган ва бу мамлакат ҳудудларида терроризмни таг -тубидан нобуд этадиган давлатни ҳукумат теппасига келишига умид қилишинимаълум этди.