Мўсавий: бегона кучлар Эронни аксиламал кўрсатиш ва огоҳлантиришга мажбур қилишни тўхтатиши лозим
Эрон ТИВ наттоғи, Форс Кўрфазида Эрон қуролли кучларининг патрул хизмати хусусидаги АҚШ ТИВ раҳбарларининг иддаосига кўрсатган аксиламалида, бегона ҳарбийлар Эронни огоҳлантириш беришга мажбур қилишдан воз кечишлари лозим деб айтди.
Бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Сайид Аббос Мўсавий, ОАВ билан видеоконференция шаклида ўтказилган йиғилишида, Ғарбий Осиё /Яқин Шрақ/ да бегона ҳарбий кучларнинг иштироки минтақада нотинчлариитчнилкранг си омили эканлигига тўхталиб, АҚШ ҳарбийлари иштироки Форс кўрфазида Эрон қуролли кучларини патрул ишларига халақит бермоқда дея изоҳлади.
Мўсавий шунингдек минглаб йилладан бери Эрон Форс Кўрфазида иштирок этмоқда ва минтақа хавфсизлиги ҳам Эрон, минтақа мамлакатлари айниқса Ҳурмуз бўғозида жойлашган Уммон томонидан таъминланмоқда деб аниқлик киритди.
Эрон ТИВ наттоғи Халқаро ядровий келишув асосида Эронга қурол сотишга қўлланган санкцияларни бекор этиш зарурлиги, аммо АҚШ қурол -яроқ соҳасидаги санкцияларни давом эттиришни таъкидланаётганига ишора этиб, АҚШ давлати дунё оммаавий афкорини ўзи вужудга келтирган иқтисодий терроризмдан чалғитишга уринмқода деб баён этди.
Мўсавий ўз сўзларида Афғонистон масаласини ҳал этиш учун Теҳрон ҳатти -ҳаракати ва Афғонистон вазиятига тўхталиб, Эрон давлати тинч, хавфсиз ва барқарор Афғоннистонни истайди ва мамлакатда тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга кўмаклашадиган давлатни ташкил этилишига саъй-ҳаракат қилмоқда деб эслатиб ўтди.