Шамхоний АҚШ масъулларига хитобан: нодон ва қобилиятсизлар ҳукумати ҳардоим таҳдид манбаидир
Эрон ислом жумҳурияти миллий хавфсизлик бўйича олий кенгаши котиби АҚШ ҳукуматидаги ҳокимларга ишониб бўлмаслигига ишора қилар экан, бу ҳукуматни қобилиятсиз ва маъулиятсиз бир гуруҳдан иборат эканлигини таъкидлади.
Кеча Эрон ислом жумҳурияти миллий хавфсизлик бўйича олий кенгаши котиби Али Шамхоний Твиттер саҳифасидаги мурожаатида АҚШ президенти Дональд Трамп, ТИВ раҳбари Майк Помпео ва Эрон ишларидаги бу мамлакат махсус вакили Браян Ҳукдан иборат учлик, АҚШ ҳукуматини шу тарзда намойиш этишганки, иттифоқчилари Вашингтон ҳукуматига ишониб бўлмайдигани, рақиблари эса уни таҳдид эканлиги ва фуқаролари ҳам бу давлатни яроқсиз ва қобилиятсиз эканлигини таъкидлаб келишмоқда деб ёзди.
Шамхоний ўз сўзларида нодон ва яроқсиз ҳукумат масъуллари фақат таҳдид манбадир деб изоҳлади.
Шу ҳолда БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясининг бир қисми бўлган бу ташкилотнинг Эронга қарши қўллаган қурол- яроқ бўйича санкцияларни бекор қилиш санасини яқинлашиши билан АҚШ давлат масъуллари бу санкциялар бекор этилишини олдини олиш мақсадида саъй- ҳаракатларини икки баравар оширган.
Аммо БМТдаги Хитой мамлакатининг доим ваколатхонаси пайшанба куни чиқарган баёниясида АҚШ давлати Эронга қарши БМТ Хавфсизлик кенгашининг қурол яроқ бўйича санкциялар муддатини узайтира олмайди деб эълон қилди.
Пайшанба куни шунингдек қароргоҳи Венада бўлган Халқаро ташкилотлардаги Россиянинг доим вакили Михаил Ульянов ҳам АҚШ давлатини Халқаро ядровий келишуда қатнашаётган мамлакатлардан бири сифатида иддао қилишини, хом хаёлдан ўзга нарса эмаслигини деб таъкидлаганди.