Инқилоб Раҳбари: мамлакат иқтисодиёти ҳеч қачон хорижий ўзгаришларга қарам бўлмаслиги керак
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари мамлакатдаги иқтисодий дастурлар, санкцияларни бекор этилиши ва ё у ё бу мамлакат сайловларини натижаларини кутиб турмаслигини таъкидлаб, мамлакат иқтисодиёти ҳеч бир вазиятда ҳам хорижий мамлакатлар ўзгаришлардан таъсир олмаслиги керак деб айтдилар.
Бугун Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ҳукумат ҳафталиги муносабати билан Эрон президенти ва давлат аъзолари билан виеоконференция орқали мулоқотларида, санкциялар яна 10 йил давом этади деб тахмин қилиш керак, шунинг учун биз ички имконият ва потенсиалларимизга эътибор қаратишимиз лозим ва мамлакатнинг иқтисодий муамоларини ташқи ўзгаришларга боғланмаслигимиз даркор дея изоҳладилар.
Инқилоб Раҳбари ўз сўзларида Эрон давлат масъуллари ва расмийларига хитобан, Ислом тизимидаги хизмат қилиш қўшимча қадрият ҳисобланади, шу сабабдан унинг қадрига етишингиз лозим, чунки Эрон ислом республикасида хизмат қилиш жамиятни бошқариш учун ислом моделини намойиш этишга кўмаклашади, шу сабабдан бу икки баравар муҳимдир дея таъкидладилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари турли хил инсоний мактабларнинг жамиятни бошқариш қобилиятига эга эмаслиги ва АҚШ модели дарҳақиқат мағлубиятга учраганлигини баён этиб, бошқа жойларга қараганда соғлиқни сақлаш, адолат ва хавфсизлик ва бошқа инсоний қадриятлар энг кўп АҚШда паймол этилмоқда деб аниқлик киритдилар.
Ул Ҳазрат шунингдек бундан ташқари бугуни кунда ички ва бошқариш соҳасидаги муаммолардан ташқари АҚШни Фаластин ва Яман, шунингдек Ироқ, Афғонистон давлатларидаги жиноятлари худди Вьетнам ва Хиросима каби минтақаларда содир этган жиноятларига ўхшаб АҚШ сиёсатларининг бир қисми бўлиб қолган деб қўшимча қилдилар.
Инқилоб Раҳбари АҚШ обру -эътиборига путур етказаётган бу мамлакат ҳукумати теппасидаги кимсаларни инсоний моделлар ва гумроҳ бўлган ғарбпараст ҳатти -ҳаракати мувафақиятсизлигининг бошқа бир далили эканлигига тўхталиб, исломнинг тизим ва жамиятни тиклаш ва мустаҳкамлашдаги мустақил модели " иймон, илм ва адолатга" асослангандир деб эълон этдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари сўзлари сўнггида " агар муъминлар бир бирларига ёрдам беришни тўхтатишса муваффақсиятсизлика учрайдиар" деган амиралмуъминин Али /а/ сўзларига ишора қилиб, бу инсоинят ва барча иймонлилар учун сабоқдир ва ҳаттоки бугун душман доимий равишда режа тузаётган бўлса унга қарши режа тузиш зарур де буюрдилар.