Муҳаммаджавод Зариф Австрия ва Голландия ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали сўҳбатлашди
Эрон ташқи ишлар вазири Австрия ва Голландия касбдошлари билан Баржом ядровий келишуви, икки томонлама муносабатлар, консуллик масалалар, коронавирус билан қарши курашиш ҳамда Қорабоғ ўзгаришлари ҳақида телефон орқали сўҳбатлашди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Голландия ташқи ишлар вазири Стивен Блок ва Австрия ташқи ишлар вазири Александр Шалленбург билан телефон орқали алоҳида қилган сўҳбатида, икки томонлама муносабатлар, айниқса косуллик, коронавирус билан қарши курашиш заминида мамлакатларнинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатлари, Баржом ядровий келишувига тегишли охирги ўзгаришлар шунингдек, минтақа вазъиятларига боғлиқ мавзўлар атрофида фикр алмашди.
Қорабоғ ўзгаришлари ва вужудга келган шароитдан хавотирланиш Зарифнинг ўз касбдошлари билан қилган сўҳбатининг бошқа муҳим мавзўлари жумласидан эди.
Ўтган июл ойида Озарбойжон Республикаси ва Аманистон ўртасидаги тўқнашувлар ўнлаб одамларнинг ҳалок бўлиши ва тан жароҳати олишларига олиб келганди ва икки мамлакат бир-бирини ҳужумни бошлашда айблаган эди.
Азарбойжон Республикаси ва Арманистон Қорабоғ минтақасида ўзаро ихтилофга эга. Қорабоғ минтақасида бу икки мамлакатнинг можаролари 1988 йилда бошланди ва 1991 йилда эса ҳарбий тўқнашувларга олиб келганди.
Минск гуруҳининг можарони ҳал қилиш бўйича ҳаракатлари шу пайтгача чет элларнинг аралашуви ва зиддиятнинг ҳар икки томондаги мамлакатларнинг бир томонлама тарафкашлиги сабабли ҳозиргача муваффаққиятсизликка учради.