Арбаъийн Ҳусейний /а/ муносабати билан барчаларингизга тасаллият билдирамиз!
(last modified Thu, 08 Oct 2020 06:38:42 GMT )
октябр 08, 2020 11:38 Asia/Tashkent
  • Арбаъийн Ҳусейний /а/ муносабати билан барчаларингизга тасаллият билдирамиз!

Бугун пайшанба ҳижрий -қамарий 1442 -йил сафар ойининг 20 чиси, милодий ҳисоб билан 2020 йил октябрь ойининг 8 чи куни шиаларнинг 3 чи имоми Ҳазрат имом Ҳусейн /а/ ва унинг содиқ ёронларини Карбало чўлида шаҳид бўлишганинг 40 чи куни йиллигига тўғри келади.

Сўнгги йилларда  кўплаб мусулмонлар ва бошқа илоҳий динларнинг издошлари, Имом Ҳусейн /а/ нинг шаиҳд бўлишининг 40 куни йиллигидан бир неча кун олдин  Нажаф шаҳри ва Ироқнинг бошқа шаҳарларидан Карбалодаги ул зотнинг муқаддас қадамжойлари ва ҳарами томон пиёда юришади.

Ироқнинг расмий манбаларига кўра, ўтган йили дунёда энг буюк ва катта диний маросим ҳисобланиш Арбаъийн Ҳусейний /а/ маросимларида  18 миллиондан ортиқ инсонлар қатнашдилар.

Хабар қилишича, 80 дан ортиқ мамалакатлардан келган одамлар, ушбу тадбирда чет эллик зиёратчиларнинг энг катта гуруҳларидан бири бўлган эронликлар иштирок этишди. 

Аммо бу йил Арбаъийн Ҳусейний зиёратчилари ва қатнашувчилари коронавирус пандемияси сабаб Ироққа сафар қилишмади ва  Арбаъийн буюк пиёда юриш ва маросимлари фақат ироқлик зиёратчилар иштирокида ўтказилмоқда.

Бугун Ироқда ўтказиладиган   Арбаъийн Ҳусейний маросимларида қатана олмаган Эрон халқи, бугун пайшанба куни  Арбаъийн Ҳусейний ва ул зотнинг буюк ёронларининг шаҳид бўлган кунининг 40 чи йиллигида бутун Эрон бўйлаб азо мароимлари ўтказишмоқда ва бу маросимларда  Арбаъийн зиёратномасини қироат этиб, Карбалодаги ироқлик азодорлар билан бирлашиб  мотам тутишмоқда.