Эрон президенти : АҚШнинг янги ҳукумати ўтган хатоларни тузатиши лозим
Эрон ислом жумҳурияти президенти Биргаликдаги ҳаракат режаси томонларини ўз мажбуриятларига амал қилиши зарурлигига ишора қилиб, АҚШнинг янги ҳукумати ўтган хатоларни тузатиши лозим ва Биргаликдаги ҳаракат режасидаги барча мажбуриятларига қайтиши керак деб айтди.
Эрон Пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний бугун ҳукумат йиғилишида сўзлаган нутқида европаликларни Биргаликдаги ҳаракат режасига рияо қилмаётганини эслатиб, Натанз таъсисотида янги центрифугараларнинг ўрнатилиши Эроннинг ушбу келишувдаги мажбуриятларини камайтириш хусусидаги олдинги эълонига асослангандир ва янги нарса эмаслигини маълум этди.
Эрон президенти коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқариш ва уни харид қилишдаги мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва марказий банкининг муаммоларига тўхталиб, Оқ уйда бўлган ҳукумат қилишда сўнги ҳаётини кечираётган бу одамлар шу даражада ёвуз эдиларки ҳатто одамларнинг соғлигини ҳам аямадилар ва минтақа аҳолиси Эроннинг буюк халқига қарши энг шафқатсиз ва сиёсатлар олиб боришмоқда деб қўшимча қилди.
Эрон президенти шунингдек Теҳрон ҳукуматини келаси ҳижрий -қамарий йил -1400 да кунига 2,3 миллион баррелдан ортиқ нефт экспорт қилишга тайёрлигини таъкидлаб, келгуси йилдаги ҳукумат бюджети нефтга қарам эмас ва нефт экспортидан тушадиган даромадлар мамлакат ривожланишига сарфланади дея эълон этди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти ўз сўзларида Хоф-Ҳирот темир йўлини очилишига ҳам тўхталиб, эртага Эрон ва Афғонистон президентлари иштирокида Равзанак номли оралиқ станцияси ушбу темир йўл фойдаланишга топширилади ва шу билан биринчи марта Эрон темир йўлини Афғонистон билан боғлайди деб эслатиб ўтди.