Ғарибободий: Биргаликдаги ҳаракат режасини тиклаш алоҳида ҳужжатга эҳтиёж сезмайди
(last modified Fri, 18 Dec 2020 10:10:52 GMT )
декабр 18, 2020 15:10 Asia/Tashkent
  • Биргаликдаги ҳаракат режасини тиклаш алоҳида ҳужжатга эҳтиёж сезмайди
    Биргаликдаги ҳаракат режасини тиклаш алоҳида ҳужжатга эҳтиёж сезмайди

Эрон ислом респбликасининг Вена шаҳрида жойшдаган халқаро ташкилотлардаги элчиси ва доимий вакили Халқаро атом энергияси агентлиги Бош директорининг баёнотига кўрсатган аксиламалида, бу келишув хусусида қайта музокара ўтказилмайдигани ва унинг қайта тикланганида ҳам алоҳида ҳужжатга эҳтиёж мавжуд бўлмаганинин таъкидлади.

IRNA ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Эрон ислом республикасининг Вена шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлардаги элчиси ва доимий вакили Козим Ғарибободий  Твиттер саҳифасидаги мурожаатида, олдин айтганимдек,  агентликнинг ягона роли ядро билан боғлиқ  ҳаракатларни назорат қилиш, текшириш ҳамда реал вақтда ҳисоботларни тақдим этишдан иборатдир. Ушбу мажбуриятларни қандай бажаришни ҳар қандай баҳолаш / мисол учун бузилиш каби атамаларга ишора қилиш/ агентлик ваколатига кирмайди ва агентлик ундан воз кечиши зарур деб изоҳади.

 Халқаро атом энергияси ташкилоти эса Биргаликдаги ҳаракат режаси музокаралари чоғида ўз роли ва ҳиссасини ижро этди. Агентлик аъзоларининг мажбуриятлари ва вазифалари пухта ва аниқ тарзда ёзилган ва ҳар бири келишувни амалга ошириш учун нима қилиш кераклигини билади деб айтди Ғарибободий.

Эроннинг Вена шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлардаги элчиси ва доимий вакили шунингдек, Биргаликдаги ҳаракат режаси қайта музокара марказда бўлмайдганига тўхталиб, бу келишув қайта тикланса, агентликнинг роли тўғрисида янги ҳужжат, ёки тушунишига эҳтиёж қолмайди. Вазиятни муракаблаштириш шарт  эма сдеб аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Рафаэл Гроси  Reuters агентлигига берган интервьюсида, Жо Байден президентлиги даврасида Биргаликдаги ҳаракат режасини тикланиши янги келишувни талаб қилади, чунки вазият ўтмишга нисбатан анча ўзгарган деб даъво қилганди.

Гроси шунингдек Биргаликдаги ҳаракат режасида хатоликлар кўп бўлган ва шу сабабдан унга қайтиш осон эмас деб иддао қилди.

Гроссининг даъволари эса АҚШнинг  Биргаликдаги ҳаракат режасидан бир томонлама равишда чиқиб кетгани ва Европа давлатларини  бу келишувдаги ўз мажбуриятларига амал қилмагани ортидан Эроннинг ўз мажбуриятларини камайтиришни бошлаганидан кейин пайдо бўлди.

Эрон доимо ўз позициясини аниқ баён қилган,шунингдек  АҚШнинг ушбу келишувга қайтгани ва ўз мажбуриятини бажара бошлагани билан, Теҳрон давлати ҳам мазкур режасининг 26 чи ва 36 чи моддалари асосда тўхтатган мажбуриятларини қайта тиклаб  бажаришга киришга тайёрлигини билдирган.