Эрон БМТнинг инсон ҳуқуқлари маърузачисининг АҚШ санкцияларига нисбатан сукут сақлашини танқид қилди
(last modified Mon, 01 Nov 2021 07:41:06 GMT )
ноябр 01, 2021 12:41 Asia/Tashkent
  • Эрон БМТнинг инсон ҳуқуқлари маърузачисининг АҚШ санкцияларига нисбатан сукут сақлашини танқид қилди
    Эрон БМТнинг инсон ҳуқуқлари маърузачисининг АҚШ санкцияларига нисбатан сукут сақлашини танқид қилди

Эрон Олий суд тизимининг инсон ҳуқуқлари штаби бош котиби Эрондаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича БМТнинг махсус маърузачисининг бу ташкилот мустақил экспертларининг АҚШ санкцияларига ҳаддан ташқари пайравлик қилиши ва Эрон халқининг ҳуқуқларини бузиши ҳақидаги баёноти юзасидан атайлаб сукут сақлаётганини танқд қилди.

Эрон Олий суд тизимининг инсон ҳуқуқлари штабига кўра, бу штаб  котиби Козим Ғарибободий кеча  Эрондаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича БМТнинг махсус маърузачиси Жовид Раҳмоннинг  АҚШ санкциялари ва бошқа баъзи мамлакатларинг нотўрир позициялари  туфайли  доимий равишда поймол этилаётган эронлик беморларнинг асосий ҳуқуқларига атайлаб эътибор бермаслиги,  унинг ғаразли позицияси ва мустақил бўлмаганига шубҳа қолдирмйди деб қўшимча қилди.

Ғарибободий шунингдек  БМТ маърузачисининг Эронга қарши ҳар қандай сиёсий баёнотга қўшилиши, террорчи гуруҳлар йиғинларида қатнашиши ва ўз ҳисоботларини ғаразли ва гумроҳ этувчи маълумотларига асосланиши аммо эронликларнинг ҳақиқий ҳуқуқларини тан олишдан воз кечишининг барчаси,  Эрон учун махсус ҳисобот миссияси сиёсий мезонларга кўра ишла чиқилгани ҳамда тўхтатилиши кераклигига ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди деб аниқлик киритди.

Бир неча кун олдин БМТнинг инсон ҳуҳуқлари махсус экспертлари ва маърузачилари  қўшма баёнотида  баъзи давлатларнинг Эронга қарши бир томонлама санкцияларига ҳаддан ташқари пайравлик қилиши тўғрисида огоҳлантириб,  буни  Эрон халқининг соғлиқ- саломатлик ҳуқуқлари ва бошқа инсон ҳуқуқларига зарар етказиш демакдир деб эълон қилишди.