Эрон давлати ШҲТга аъзо мамлакатлар Бош вазирлари йиғилишда 4 таклифни тақдим этди
Эрон президентининг биринчи ўринбосари, ШҲТга аъзо давллалар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга мос равишда 4 таклиф тақдим этиб, минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш ва барқарор яқинлашувининг илғор моделини яратишга чақирди.
Эрон телерадиокомпаниячининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон президентининг биринчи ўринбосари Муҳаммад Мухбир кеча ШҲТга аъзо давлатлар Бош вазирларининг видеоконференция шаклида ўтказилган 21-йиғилишида умумий молиявий ташкилот яратиш, алмашинув механизми ва энергетика хавфсизлиги, транзит йўлакларини комплекс бошқариш ва Халқаро хавфсизликни таъминлаш масалалари алоҳида таъкилади.
Эрон Ислом Республикаси президенти Эрон ҳар доим бир томонлама мажбурлов чораларига қарши туриш зарурлигини таъкидлаб келаётганини баён этиб, Теҳрон давлати ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида, айниқса иқтисодий ва тижорат соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришни кўп томонлама ёндашувини чуқурлаштириш ва эскирган сиёсат ва бир томонлама ҳатти-ҳаракатларга қарши туриш учун мос восита сифатида билишини маълум қилди.
Муҳаммад Мухбир ўз сўзларида, ҳозирда халқаро тизим мураккаб таҳдид ва имкониятларга дуч келаётганини таъкидлаб, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, тараққиёт ва инсон фаровонлигини рағбатантириш учун эски тартиблардан фойдаланиш билан бир қаторда, янги шартлар ва ташвишларга кўра янги жамоавий ҳаракатларни ташкил этиши керак деб айтди.
Эрон президентининг биринчи ўринбосари экстремизм ва терроризм минтақа хавфсизлигига таҳдид солаётганини таъкидлаб, сионистик режим дунёда террорчилик ғояларини кенгайтирмоқда ва Ғарбий Осиё минтақасида ишончсизликни ривожлантириш омилларидандир деб деб хулоса қилди.