Эрон иқтисодиёт вазири Саудия Арабистонига сафар қилди
Эрон иқтисодиёт ва молия вазири делегация бошчилигида Арабистоннинг Жидда аеропортига етиб келди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, пайшанба куни иқтисодий делегация раҳбари сифатида Саудия Арабистонига сафар қилган Эрон Иқтисодиёт ва Молия вазири Саййид Эҳсон Хандози, Жидда аеропортида ушбу мамлакат расмийлари, Ислом тараққиёт банки, Эрон Бош консуллиги аъзолари томонидан илиқ кутиб олинди.
Саудия Арабистони расмийлари билан икки томонлама учрашувлар, Ислом тараққиёт банки йиғилишларида қатнашиш ва нутқ сўзлаш бу сафарнинг энг муҳим мақсадларидандир.
Бу Эрон Ислом Республикаси ҳукумати расмийсининг Саудия Арабистонига ушбу давлат билан яқинда имзоланган келишувидан кейин биринчи ташрифидир.
Пекинда бўлиб ўтган Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги музокаралар чоғида 2023-йил 10-март куни икки давлат дипломатик муносабатларни 7 йилдан сўнг қайта тиклашга келишиб олди.