Эрон ислом жумҳурияти ва Хитой мудофаа вазирлари учрашди
(last modified Mon, 14 Nov 2016 12:27:02 GMT )
ноябр 14, 2016 17:27 Asia/Tashkent
  • Эрон ислом жумҳурияти ва Хитой мудофаа вазирлари учрашди

Эрон ислом жумҳурияти ва Хитой мудофаа вазирлари икки мамлакатнинг минтақавий ва халқаро майдондаги ҳарбий ва мудофаавий ҳамкорликларнинг кенг кўламли стратегиясини ўрганиб чиқишди

Эрон ислом жумҳурияти ва Хитой мудофаа вазирлари икки мамлакатнинг минтақавий ва халқаро майдондаги ҳарбий ва мудофаавий ҳамкорликларнинг кенг кўламли стратегиясини ўрганиб чиқишди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти мудофаа вазири генерал Ҳусайн Деҳқон бугун душанба куни Хитой мудофаа вазири Чанг Ван Чуон билан Теҳронда учрашганида шундай айтдики, Эрон ва Хитой ҳарбий ҳамкорликлари жаҳон ва минтақада хавфсизлик ва тинчлик гаровидир. Генерал Ҳусайн Деҳқон Эроннинг Хитой билан узоқ муддатли ҳарбий ҳамкорликларини кенгайтиришни, Эроннинг дипломатик тамойилларининг устувор йўналишларидан деб атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, Осиё ва Океанияда сулҳ ва барқарорликни сақлаб қолиш ҳамма минтақа мамлакатларининг масъулияти ҳисобланади. Эрон мудофаа вазирининг таъкидлашича, бугунги кунда ИШИД террорчилик гуруҳи ва бошқа экстремистик гуруҳларнинг таҳдиди минтақа ва жаҳоннинг муҳим муаммосига айланган. Шу каби бўҳронлар билан самарали ва содиқона кураш олиб бориш барча дунё мамлакатлари айниқса террористик таҳдидларга рўбарў келган давлатлар эҳтиёж сезишмоқда. 

Ёрлиқ