ноябр 19, 2016 18:26 Asia/Tashkent
  • Карбалода Имом Ҳусайн (а)нинг арбаъийн маросимида миллионлаб зиёратчилар иштирок этиши кутилмоқда

Карбалода Имом Ҳусайн (а)нинг арбаъийн маросимида ва кўча намойишларида миллионлаб зиёратчилар иштирок этиши кутилмоқда

Карбалода Имом Ҳусайн (а)нинг арбаъийн маросимида ва кўча намойишларида миллионлаб зиёратчилар иштирок этиши кутилмоқда. Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарага кўра, Имом Ҳусайн (а) арбаъийн кечасининг яқинлашиб келиши билан бирга, миллионлаб зиёратчилар Карбало шаҳрига кириб келишмоқда ва ҳар лаҳзада зиёратчиларнинг сони кўпайиб бормоқда. Шанба кунидан бошлаб зиёратчилар Або Абдулллоҳ Ҳусайн (а)нинг армонлари билан ўз қасамёдларини янгилаш учун Карбалойи Муалло шаҳрига киришди. Ироқлик зиёратчилар эса бошқа юртдан келган зиёратчиларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳарамайн Шарифайни ҳурмати туфайли ҳамда ушбу муқаддас жойни одобини сақлаш учун ўз уйларини тарк этиб, Карбалойи Муаллога қараб йўл олишади. Ироқ давлати ва масъулларининг таъкидлашича, Карбало шаҳри кўча намойишларида иштирок этган жамиятни ҳаддан ташқари кўпайиб кетган. Ҳанузгача Арбаъийн маросимида қатнашганларнинг сони ҳақида аниқ маълумотлар тарқатилмаган бўлсада, аммо ушбу маросимда 20 миллиондан ортиқ зиёратчилар иштирок этишлари айтилмоқда.