Эрон ТИВ раҳбари: келгуси кунлар сионистик режим учун даҳшатли бўлади
(last modified Thu, 07 Dec 2023 07:27:36 GMT )
декабр 07, 2023 12:27 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: келгуси кунлар сионистик режим учун даҳшатли бўлади
    Эрон ТИВ раҳбари: келгуси кунлар сионистик режим учун даҳшатли бўлади

Эрон ТИВ раҳбари Қатар бош вазири ва ТИВ раҳбари билан телефон орқали суҳбатида Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати ҳозиргача сионистик режимнинг жиноятлари ва тажовузларига куч билан жавоб берди ва бу оқим келгуси кунлар бу режим учун янада даҳшатли бўлади деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ва Қатар бош вазири ва ТИВ раҳбари Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний кеча телефон орқали мулоқатида Ғазо бўлгаси ва Ғарбий Соҳилдаги сўнгги ўзгаришлар ҳамда сионистик режимнинг Фаластинга қарши жиноятлари юзасидан фикр алмашдилар.

Амир Абдуллоҳиён ва Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний Ғазо бўлгаси ва Ғарбий Соҳилда аёллар ва болаларга қарши жиноятларини қоралаб халқаро ҳамжамиятларни зудлик билан ҳаракат қилиши орқали сионистик режим томонидан уруш жиноятлари, геноцид ва халқаро қонунларнинг очиқ--ойдин бузилишини тўхтатишни шошилинч заруратга айлантиришга чақирдилар.

Эрон ва Қатарнинг ушбу юқори мартабали мулозимлари шунингдек БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо секторида ва Ғарбий соҳилдаги ўзгаришлар билан боғлиқ таклиф қилинган резолюцияни халқаро ҳамжамиятнинг сиёсий ечимга эътибор қаратилганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Улар бу суҳбаит жараёнида, Фаластин халқига кенг кўламга гуманитар ёрдам жўнатганига урғу бериб,  БМТ Бош котиби Антонио Гуттерешннинг сиониистик режимнинг Ғазо аҳолисига қарши ҳужумларни тўхтаиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

БМТ Бош котиби, Антонио Гуттереш кечасига ўтар кечаси Ғазо бўлгасидаги вазият ҳақида БМТ Хавфсизлик Кенгашига йўллаган мактубида, Ғазодаги вазият жадаллик билан фалокат томон кетаётганини огоҳланриб, халқаро ҳаммаият Ғазр инқирозини тугаш учун ўз таъсиридан фойдаланиши кераклигини ёзди.

Ёрлиқ