Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 25 Nov 2016 13:29:19 GMT )
ноябр 25, 2016 18:29 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жума намози имом хатиби пайшанба куни Ироқнинг Ҳилла шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатини кескин қоралади

Теҳрон жума намози имом хатиби пайшанба куни Ироқнинг Ҳилла шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатини кескин қоралади. Теҳрон жума намози имом хатиби Ҳужжатул Ислом вал Муслимийн Козем Сиддиқий Ироқнинг Ҳилла шаҳрида Имом Ҳусайн (а)нинг Арбаъийн маросимида иштирок этган зиёратчиларнинг ҳаракатланиш йўлида юз берган террорчилик портлашда, шаҳид бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириш билан шундай таъкидладики, Зиёратчилар учун Або Абдуллоҳ Ҳусайн (а) йўлида шаҳид бўлиш ифтихор бағишлайди. Ҳужжатул Ислом вал Муслимийн Сиддиқий, Имом Ҳусайн (а)нинг Арбаъийн маросимини қимматли сармоя, қизғин ҳаракат ва мусулмон халқларнинг бирдамлик омили дея атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, ушбу улуғ маросимда зиёратчиларнинг тантанавор иштирок этиши Ислом оламига қарши бўлган таҳдидларнинг ва фитналарнинг мағлубиятга учрашининг омилларидан энг муҳими ҳисобланади. Шунингдек, Теҳрон жума намози имом хатиби Америка қўшма штатларининг минтақа мамлакатларида ҳарбий аралашувига ишора қилиб, ушбу мамлакатнинг кейинги давлатига, минтақадаги юртларда халқларни бир бирларига уруштириш сиёсатларини давом эттириш ўрнига ва жанг келтириб чиқариш учун миллионлаб доллар маблағларни сарфлашни ўрнига Америка халқининг маъиший муаммоларини ҳал этишга сарфлашларини тавсия этди.