Эрон–Ўрта Осиё ягона темир йўл тармоғининг яратилиши бўйича музокаралар бошланди
декабр 29, 2016 13:03 Asia/Tashkent
Эрон–Ўрта Осиё ягона темир йўл тармоғининг яратилиши бўйича музокаралар бошланди
Эрон Ўрта Осиё мамлакатлари — Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон билан ягона темир йўл тармоғини яратиш бўйича музокаралар бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бу музокаралар президент Ҳасан Руҳонийнинг Ўрта Осиё мамлакатларига яқинда уюштирган ташрифи натижаси ўлароқ бошланди», — деди Эрон темир йўл компанияси раҳбарининг ўринбосари Мирҳасан Мусавий.
Унинг сўзларига қараганда, Эрон, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистоннинг тегишли идоралари раҳбарлари бу масаладаги биринчи учрашувни ўтказиб бўлди. Кейинги учрашув ярим йилдан сўнг бўлиб ўтади.
Ёрлиқ