Қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик Туркманистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан этиб белгиланди
(last modified Mon, 20 Feb 2017 13:48:17 GMT )
феврал 20, 2017 18:48 Asia/Tashkent
  • Туркманистон президенти этиб сайланган Гурбангули Бердимуҳамедов
    Туркманистон президенти этиб сайланган Гурбангули Бердимуҳамедов

Учинчи муддатга Туркманистон президенти этиб сайланган Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукуматнинг биринчи мажлисида мамлакатнинг яқин 7 йилга мўлжалланган Ташқи сиёсат концепциясини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Дарё.ўз сайтига кўра, Бердимуҳамедов 2017—2023 йилларда Туркманистон ташқи сиёсатининг диққат марказида бўладиган  асосий йўналишларини ўз ичига олган 17 бандни санаб ўтди.

Туркманистон ташқи сиёсати концепциясининг биринчи бандлари халқаро ташкилотлар — БМТ, ЕХҲТ, ИҲТ, Қўшилмаслик ҳаракати, МДҲ, шунингдек, қўшни давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган.

Мамлакатнинг стратегик шериклари қаторида Россия ва Хитой келтириб ўтилган. Шунингдек, Европа ва АҚШ билан самарали алоқаларни давом эттиришга ҳам эътибор қаратилган.

Ёрлиқ