Остона давлати КХШТнинг сиёсийлаштирилишига қарши чиқди
(last modified Wed, 12 Apr 2017 06:54:09 GMT )
апрел 12, 2017 11:54 Asia/Tashkent

Қозоғистон президенти КХШТни таъсис этилганлиги йиллиги муносабатида сўзлаган нутқида, Остона давлати бу ташкилотнинг ҳар қандай сиёсий ҳатти ҳаракатларига қарши эканлигини маълум қилди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўзининг «МИР» телеканалига берган интервьюсида Остона Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг сиёсийлаштирилишига қарши эканлигини маълум қилди. Хабар қилинишича, интервью аъзолари Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон бўлган КХШТнинг юбилейига бағишланган.

“МИР” телеканали журналистининг КХШТ ва НАТО ўртасидаги ўхшашликлар ва тафовутлар тўғрисидаги саволига жавобан Қозоғистон президенти ташкилотларнинг фаолиятида “ҳеч қандай ўхшашлик йўқ” деб таъкидлаб ўтди.

Назарбоев ўз сўзларида  КХШТ ташкилотини НАТО ташкилотидан буткул фарқ қилаётганлигига ишора қилиб,  бу иккита ташкилот фаолиятлари мутлақо бир бирига ўхшамайди, чунки  НАТО ташкилоти совуқ уруш замонида коммунизмга қарши кураш учун таъсис этилди  ва унинг мақсади махсус сиёсатларни ижро этишга қаратилганди, аммо КХШТ бундай мақсадларга эга эмас деб аниқлик киритди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев КХШТни ташкил этилганлиги йиллиги муносабатида билдирган сўзларида  бу ташкилот минтақавий муаммоларга ечим топиш ҳамда минтақа мамлакатларини таҳдид этувчи хавф- хатарларга қарши кураш олиб бориш учун  ташкил этилди, шу сабабдан Остона давлати КХШТнинг сиёсийлашишига зиддир деб қўшимча қилди.

КХШТ 1992 чи йили Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида таъсис этилди ва бу ташкилотга Россия, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон республиклари ҳам қўшилдилар.

Кейинроқ яъни 1993 йилда Озарбойжон республикаси, Гуржистон ва Белоруссия ҳам ушбу шартномага аъзо бўлишди ва амалий равишда  бу ташкилот ўз фаолииятининг биринчи  5 йиллик босқичини 1994 чи йилда бошлади.

Аммо 1999  йилнинг апрелида  фақат 6 республика бу ташкилотни қайта янгилаш бўйича протоколни имзоладилар.  Ўзбекистон, Гуржистон ва Озарбойжон республикалари эса бу шартномаларидан чиқиш қарорига келдилар.

Кейинроқ Ўзбекистон давлати минтақа нотинчликлари ва ички айрим муаммолари туфайли бу ташкилотга қайта аъзо бўлди.

 Дарвоқе ўз фаолияти аввалида бу ташкилот хавфсизлик соҳаларда ҳамкорликларни кенгайтиришга ҳаракат қилган бўлса, аммо бошқа минтақавий тузилмалар жумладан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби  халқаро ҳамжамият ўзгаришлари таъсири остида ҳатити ҳаракатларини давом эттирди. Ташкилот ичкарисидаги хавфсизлик ҳамкорликлар аста- секин  сиёсий ва маълумот соҳасидаги ҳамкорликларга айланди. Бошқа таъбир билан айтганда  КХШТдаги сиёсий ҳамкорликлар ҳеч қачон бу ташкилотнинг минтақавий мақсадлари қаторида жой олмаган бўлсада, аммо  Ғарб билан ҳамкорлик қилишга қаратилган  бу ташкилотга аъзо айрим давлатларининг ташқи сиёсатларидаги ҳатти- ҳаракталари КХШТни хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликларга  алоҳида эътибор беришига сабаб бўлди.

 Бу ташкилотда кўзда тутилган хавфсизлик мақсадларни   сиёсий ҳамкорликларини  инобатга олмасдан тасаввур қилиш қийиндир.

 КХШТга аъзо мамлакатлар хавсизлигини таъминлаш, терроризм, экстремизм , уюшган жиноятчиликка қарши кураш, гиёҳванд моддалар, қурол- яроқ контрабандаси ва инсон трафикасига қарши курашни кучайтириш каби масалалар ёнида минтақа муаммолари, хусусан Афғонистон бўҳринга ечим топиш учун муносиб йўлни излаб топиш ҳамда Афғонистон бўҳрони таъсиридан аъзо мамлакатларни ҳимоя этиш , КХШТнинг сиёсий ва хавфсизлик мақсадларидан бўлган.

Даровоқи Ғарб билан ҳамкорлик қилишгага тамойил этадиган бу ташкилотга аъзо айрим давлатлар минтақа ўзгаришларига қўшимча  бу ташкилотнинг сиёсий ҳатти ҳаракталари ва  фаолиятига таъсир ўтказа бошлашди.

Шу сабабдан бу ташкилот сиёсий ҳатти ҳаракатга эга бўлмаслиги керак деган сўзлар, бу ташкилотнинг энг биринчи  ҳатти-ҳаракатлари ва мақсадларидан бироз фарқ қилади.

Зеро бугунги кунда бу ташкилотга аъзо мамлакталар сиёсий географиларида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун хавфсизлик ва сиёсий ҳамкорикларини ошириш пайидадирлар.

Бироқ  минтақада Ғарб идеологияси ва нуфузини  олдини олиш ва унинг қаршисида тура олиш мақсадида ташкил этилган бу ташкилотнинг сиёсий фаолиятларини кўрмаганга олишни имкони йўқ.