Россиянинг марказий минтақа ҳарбий кучлари қўмондони Душанбе шаҳрига борди
Владимир Заруднитскийнинг ўтган куни кечаси Душанбе шаҳрига қилган сафарининг мақсади, Россиянинг Тожикистонда жойлашган ҳарбий базасини кўздан кечириш эканли маълум қилинган
Россиянинг марказий минтақа ҳарбий кучлари қўмондони Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасидаги вазиятни ўрганиб чиқиш учун Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига борди.
Форс агентлигининг маълум қилишича, Россия марказий минтақа ҳарбий кучлари қўмондони Владимир Заруднитскийнинг ўтган куни кечаси Душанбе шаҳрига қилган сафарининг мақсади, Россиянинг Тожикистонда жойлашган ҳарбий базасини кўздан кечириш эканли маълум қилинган.
Шунингдек, у ушбу сафари давомида Тожикистоннинг айрим юқори мартабали расмийлари билан учрашиб минтақанинг хавфсизлик масалалари хусусида суҳбат ўтказиши режалаштирилган. Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси ушбу мамлакатнинг энг йирик ҳарбий базаларидан бўлиб, унда 7 минг нафар ҳарбийлар хизмат қилади.