Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасида рўй бераётган вазият устидан шикоят қилинмоқда
октябр 11, 2017 13:03 Asia/Tashkent
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Қозоғистон билан чегарада кучайтирилган тартибда хизмат жорий этилган, деб хабар қилди Қирғизистон Республикаси Чегара олди хизматига таянган ҳолда Спутник Қирғизистон нашри.
Қирғизистон Чегара олди хизмати маълумотларига кўра, кучайтирилган хизмат тури 10 октябр куни 18.00дан қозоғистонлик чегарачилар томонидан киритилган. Шу муносабат билан айни вақтда Қирғизистоннинг Қозоғистонга ўтиш чегара қисмида фуқаролар, юк машиналаридан иборат улкан навбат кузатилмоқда.
Қирғизистон чегара олди хизмати чегара назорати давомида Қирғизистон томондан ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаганини маълум қилган.
Ёрлиқ