Шошилинч! Афғонистон шимолидаги террорчилар Марказий Осиё республикаларига ҳужум қилишлари мумкин
Россия Федерациясининг Тожикистондаги элчиси Афғонистон шимолида жойлашиб олган террорчиларнинг Марказий Осиё республикалари учун таҳдид эканлиги тўғрисида огоҳлантирди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “Афғонистон шимолидаги террорчи гуруҳларнинг Марказий Осиё республикаларига эҳтимолий ҳужум қилиши”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Россия Федерациясининг Тожикистондаги элчиси Афғонистон шимолида жойлашиб олган террорчиларнинг Марказий Осиё республикалари учун таҳдид эканлиги тўғрисида огоҳлантирди. Россиянинг Тожикистондаги элчиси Игорь Фролов ўз сўзларида Марказий Осиё республикалари террорчи гуруҳларнинг ҳар қандай эҳтимолий таҳдидларига ва ҳужумларига тайёр туришларини ва ушбу террорчи гуруҳларнинг ҳужумига жиддий жавоб қайтариш учун тегишли чора-тадбирларни кўрилишини таъкидлади. Россиянинг ушбу дипломатига кўра, Ироқ ва Сурияда мағлубиятга учраган минглаб террористларнинг Афғонистон шимолидаги Жузжон ва Сарипул вилоятларига келганлиги ҳамда террорчи гуруҳлар ушбу минтақада жойлашиб олиши ва ўз таъсирларини кенгайтиришлари, Марказий Осиё республикалари учун катта таҳдид ҳисобланади. Игор Фролов Афғонистон ҳудудларида нотинчликлар ва хавфсизлик вазиятининг таранглашиб бораётганидан хавотирланиш билдириб, Афғонистон юртида хорижлик ҳарбий кучларнинг жойлашиб олиши ортидан беқарорликлар ва нотинчликлар янада шиддатли тус олмоқда деб қайд этиб ўтди. Айни пайтда Афғонистон шимолида ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадор бўлган қуролли гуруҳларнинг сони ортиб бормоқда.
Афғонистондаги вазият Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистонда кескинликни юзага келтириши мумкин. Албатта, Афғонистон билан чегарадаги хавфсизликни таъминлаш учун салмоқли миқдорда восита ва маблағ сарфлашига тўғри келадиган ушбу мамлакатлар учун кескинлик юзага келиши намоён бўлмоқда. Бундан бир қанча олдин Афғонистон шимолидаги террорчи гуруҳлар Тожикистон ва Туркманистон чегаралари орқали Марказий Осиёга ўтишга уринишган эди. Тожикистонда буни уддалаш осон эмас, негаки Россиянинг 201- ҳарбий базаси у ерда бекорга жойлаштирилмаган. Лекин бу ердаги тоғлар, даралар, сўқмоқлар ва ирмоқлар экстремистларнинг нафақат Тожикистон, балки Қирғизистонга ҳам ўтишлари учун қулайдир. Унинг сўзларига кўра, Туркманистон билан боғлиқ вазият янада мураккабдир, чунки чегара жуда узун ва бу мамлакат қуролли кучлари уни назорат қилишга етарлича қодир эмас. Марказий Осиё, Афғонистон ва қўшни давлатлар ушбу минтақада содир бўлаётган жараёнлар ҳамда терроризм таҳдидининг кучайиб бораётганлиги боис жаҳон оммасининг диққат марказида турибди.
Марказий Осиё давлатларида ташқи сиёсатда жонланиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка интилиш кузатилмоқда. Ҳозирча ИШИД жангарилари Афғонистонда фақат улар ўзларини сездирмасдан ҳаракатлар олиб боришмоқда. Улар ҳал қилувчи ҳаракатлар учун куч тўплашмоқда. ИШИД террорчилари билан боғлиқ кучларнинг Афғонистонда ҳаддан зиёд кўплиги ва кучайтирилиши Афғонистон билан қаторда минтақа давлатлари, жумладан Марказий Осиё республикаларининг хавфсизлигига жиддий таҳдид солади. Ушбу мавзу эса Россияни Коллектив хавфсизлик шартномаси қолибида ИШИД ва бошқа террорчилик гуруҳлар таҳдидларига қарши жиддий чора-тадбирлар кўриб чиқиб, кураш олиб боришига туртки бермоқда. Шулардан келиб чиқиб, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ҳам ИШИД террорчилик гуриҳининг фаоллашуви сабабли Марказий Осиёга нисбатан таҳдидлар ортаётганидан огоҳлантирди. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари бутун инсоният учун хавф солувчи ИШИД террорчилик гуруҳи фаолиятига қатъий қарши туриш устувор вазифа эканлигини айтишмоқда.
Афғонистонда ИШИД, “Толибон”, “Ал-Қоида” ва бошқа террорчилик гуруҳлари фаоллашуви ортиши билан боғлиқ таҳдидларнинг ортиши Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти жавобгарлигида бўлган ҳудудлардаги вазиятни издан чиқариш ва беқарор бўлиши билан бевосита таҳдид қилиб, ташкилотнинг жанубий сарҳадларида кескинликнинг авж олишига олиб келиши қайд этилмоқда. Ушбу ташкилот барча давлатларнинг террорчилик гуруҳлари, авваламбор ИШИД террорчилик гуруҳи билан иқтисодий алоқаларга аралашган барча ташкилот ва шахсларни аниқлаш учун жавобгар эканликларини таъкидлаб ўтилди. Ишончимиз комилки, террорчиликка қарши самарали кураш уни молиялаштириш манбаларини тўсиб қўймасдан иложи йўқ. Шу муносабат билан биз БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан 2015 йил 17 декабрда қабул қилинган, террорчиликни молиялаштиришга қарши кураш бўйича резолюциянинг қабул қилингани ва ундаги барча давлатларни ИШИД ва улар билан боғлиқ барча шахс, гуруҳ ва ташкилотларга нисбатан зарурий чоралар кўришга чақирувни маъқуллаймиз”, дейилмоқда ташкилот баёнотида. Шунингдек, Баёнотда халқаро террорчилик ва минтақавий экстремизм ғояларига қарши кураш бўйича комплекс чораларни янада кучайтиришга катта аҳамият берилаётгани кўрсатиб ўтилган.
Афғонистонда давом этиб келаётган ҳарбий-сиёсий бўҳрон мамлакатда ташкил этилган давлат тузилмаларининг кучсизлиги, қўшни давлатларнинг ва энг аввало Марказий Осиё мамлакатларининг хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Айнан шунинг учун ҳам Афғонистонда барқарорликка эришилишидан манфаатдор бўлган Россия хусусан Марказий осиё мамлакатларининг фаол иштироки, мамлакатдаги вазиятнинг барқарорлашувида муҳим омил бўлиши керак. Афғонистондаги вазиятнинг ўнгланиши жўғрофий жиҳатдан жаҳоннинг бошқа ерларида жойлашган геосиёсий ўйинчиларнинг биргаликдаги ҳаракатлари орқали эмас, айнан Афғонистон билан қўшни бўлган минтақа давлатлари доирасида ҳал бўлади. Шулардан келиб чиқиб, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти тезкор жавоб қайтариш коллектив кучларининг Тожикистондаги террорчиликка қарши машқлари режадан ташқари тарзда ўтказилмоқда. Уларга 5 минг ҳарбий жалб этилган. Бу ҳақда Россия марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлари, машқларга раҳбарлик қилаётган Владимир Зарудницкий маълум қилди. «Бу режадан ташқари машқлар бўлиб, у Марказий Осиё минтақасидаги бугунги ҳарбий-сиёсий вазият туфайли ўтказилмоқда.
Бунда, биринчи навбатда, Сурия ҳамда Ироқдан ИШИД террорчилик гуруҳи туфайли келаётган таҳдид эътиборга олинган», - дея айтиб ўтди. Унинг қўшимча қилишича, Афғонистондаги вазият алоҳида хавотирни келтириб чиқармоқда. «Бу ерда ИШИД етакчилари томонидан амалга оширилаётган стратегия нафақат республика, балки қўшни давлатлар хавфсизлигига ҳам таҳдид уйғотади. Машқларимиз асосида шу омиллар бор», - дея аниқлик киритди у. Тожикистонда 20 ноябрга қадар ўтказиладиган кенг кўламли машқларда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти давлатларининг беш мингдан ошиқ ҳарбийлари иштирок этмоқда, 1,5 мингдан кўпроқ ҳарбий техника жалб этилган. Россия мамлакат марказий ҳарбий округининг тахминан 40 та самолёти ва вертолётини Тожикистонга, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти тезкор жавоб қайтариш кучларининг террорчиликка қарши машқларига йўллади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.