Шок! Франциялик ИШИДчи Тожикистонда ҳибсга олинди
Тожикистондаги судлардан бири томонидан ИШИД террорчи гуруҳига тарафдорлик қиладиган франциялик 5 йил қамоққа ҳукм қилинди.
Ушбу франциялик Тожикистон чегараларидан Афғонистонга ноқонуний равишда ўтмоқчи бўлган пайтида қўлга олинган.
ИРНА тарқатаган бугунги хабарига кўра, Франциянинг ушбу фуқароси Тожикистондан Афғонистон ҳудудига ўтиб ИШИД террорчи гуруҳига қўшилишни мақсад қилганди.
У шу йилнинг ёз фаслида Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги Жайҳун чегара минтақасидан Афғонистонга ноқонуний ўтмоқчи бўлганида тожик чегарачилари томонидан ушланганди.
Тожикистон полиция манбаларидан бири франциялик бу фуқарони Қирғизистондан Тожикистонга келгани ҳамда Тожикистон ҳудудлари орқали Афғонистонга ноқонуний тарзда ўтиб ИШИД террорчи гуруҳига қўшилмоқчи бўлгани ҳақида хабар берди.
Суд залида террорчи гуруҳга қўшилишда айбланган фарнциялик суддан уни Францияга экстрадиция қилинмасликини сўраб Тожикистон қамоқхонасида жазо муддатини ўтказишга тайёр бўлганини эълон қилди.