Жеенбеков КХШТ билан ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлади
(last modified Tue, 19 Dec 2017 14:13:43 GMT )
декабр 19, 2017 19:13 Asia/Tashkent
  • Жеенбеков
    Жеенбеков

Қирғизистон президенти Бишкекда КХШТ раисини қабул қилганида бу ташкилот доирасида ўзаро ҳамкорликларни кенгайтиришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Форс ахборот апгентлигининг хабар беришича, Қирғизистон президенти Сооранбай Жеенбеков Бишкекда КХШТ раҳбари Юрий Хачатуров билан учрашиб мулоқот қилди.

Учрашувда  КХШТ раҳбари  Қиррғизистон президентига  2018- чи йилдаги бу ташкилот  дастурлари борасида маълумот берди.

Томонлар шунингдек  келаси йилларда КХШТ фаолиятини ошириш юзасидан фикр алмашдилар.

Жеенбеков  Минскда ўтказилган КХШТнинг сўнгги йиғилиши натижаларига қониқиш билдириб,  Қирғизистон презиенти сифатида илк сафарини Москва шаҳри ва ундан кейин   КХШТ йиғилишида қатнашиш учун Минскка уюштирганини таъкидлади.

 Қирғизистон президенти ўз сўзларида  Бишкек давлати минтақа хавфсизлигини таъминлаш учун КХШТ билан ҳамкорликларини оширишга қизиқаётгани ва бу ташкилот  доирасида ҳар қандай ҳамкорликларни йўлга қўйишга тайёр эканлигини қўшимча қилди.