Тошкент ва Душанбе саноат соҳасидаги алоқаларини ривожлантиришмоқда
(last modified Tue, 13 Feb 2018 13:42:29 GMT )
феврал 13, 2018 18:42 Asia/Tashkent
  • Тошкент ва Душанбе
    Тошкент ва Душанбе

Тожикистон ва Ўзбекистон саноат соҳасида, шу жумладан маҳсулотлар экспортини кўпайтириш бўйича ҳамкорликни кучайтиришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Душанбедаги журналистлар билан учрашувда Тожикистон саноат ва янги технологиялар вазири Шавкат Бобозода сўзларига таяниб Кун.уз маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 2017 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки мамлакат ўртасида товарлар импорти ва экспорти миқдори деярли бир хил даражада эканлигини кўрсатиб берди.

Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида эришилган келишувларга мувофиқ, томонлар ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда товарларни экспорт ва импорт қилиш масаласини аниқлаштириб олишди. Тожикистон Ўзбекистонга цемент, бирламчи алюминий, қуритилган мевалар, пилла, ипак, ип, ичимликлар, электр энергияси ва бошқаларни экспорт қила олади.

Ўтган йили Ўзбекистонга тахминан 250 минг тонна цемент экспорт қилинди.

Статистик маълумотларга кўра Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 126 миллион доллардан ошди. Шу тариқа, энг юқори ўсиш Ўзбекистон билан икки томонлама савдода қайд этилди - 82 фоиз.