Қозоғистонда Асилбек Дамирбек ўғли қўлга олинди
(last modified Sun, 18 Feb 2018 14:52:27 GMT )
феврал 18, 2018 19:52 Asia/Tashkent
  • Асилбек Дамирбек ўғли қўлга олинди
    Асилбек Дамирбек ўғли қўлга олинди

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон томонини махсус амалиёт вақтида ушбу давлат фуқароси, парламентарий Асилбек Дамирбек ўғли қўлга олингани ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар тарқатмоқда.

Кун.уз сайтига кўра, Қозоғистон Бош прокуратураси маълумотларига кўра, Миллий хавфсизлик қўмитаси ва Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича миллий бюро Олмаота, Жамбил, Жанубий Қозоғистон вилоятлари ва Олмаота шаҳрида махсус амалиётлар ўтказган. Мазкур амалиётлар давомида 29 киши қўлга олинган, улардан икки нафари Қирғизистон фуқароларидир.

Бундан аввалроқ Қирғизистон нашрлари қўшни давлат ҳудудида Жокорку Кенеш депутати Асилбек Дамирбек ўғли ҳам борлиги ҳақида хабарлар тарқатганди.

Қирғизистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаган.