Тожикистонда чет эл фуқаролари ҳуқуқига оид қонунга ислоҳот киритилиши мумкин
(last modified Wed, 11 Apr 2018 06:29:15 GMT )
апрел 11, 2018 11:29 Asia/Tashkent

Тожикистон намояндалар мажлиси наттоғи бу мамлакатда чет эл фуқаролари ҳуқуқига оид қонунни ислоҳ этиш лойиҳасини кўриб чиқилиши ҳақида хабар берди.

Кеча сешанба куни Муҳаммадато Султонов бу масалага ишора қилиб  дедики,  мазкур лойиҳа ратификация қилинганида  уч иш куни ўрнида Тожикистонга келган чет фуқаролари 10 иш куни ичида маҳаллий ички ишлар органларида рўйхатдан ўтиши мумкин бўлади.

Тожикистон намояндалар мажлиси наттоғининг айтишича,  ушбу лойиҳа душанба куни  кўриб чиқилиши ва сўнгги қарорини чиқариши учун намояндалар мажлисига топширилади.

Айни ҳолда Тожикистонга сафар қиладиган чет эл фуқаролари уч иш куни ичида маҳаллий ички ишлар органларида рўйхатдан ўтиши керак. Акс ҳолда муаяйн маблағда жаримага тортилади.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон  бу мамлакат парламентидан  Тожикистонда чет эл фуқароларини рўйхатдан ўтмасдан яшаши муддати масаласини қайта кўриб чиқишларини таклиф қилганди.

 Тожикистонда чет эл фуқароларини вақтинчалик яшаш мавзусининг нозик нуқтаи Ўзбекистон ва Тожикистон президентларини келишувига бориб тақалади.

 Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Душанбега қилган сафари жараёнида ва тожикистонлик касбдоши билан учрашганида бу масала ўртага қўйилиб ҳар икки томон бу мавзу борасида келиша олишганди.

Шавкат Мирзиёевни Тожикистонга уюштирган сафари билан бир вақтда, у махсус фармон остида Тожикистон фуқароларини визасиз Ўзбекистонга сафар қилишлари қонунийлаштирилди.

Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги битимга мувофиқ Тожикистон фуқаролари 16 мартдан бошлаб Ўзбекистонга визасиз кира бошлашди.

"2018-йилнинг 14-март куни Ўзбекистон томони ички давлат процедураларини якунлади — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018-йил 9-март куни Душанбе шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлаганди.

2018-йил 16-мартдан эътиборан Тожикистон Республикаси фуқаролари амалдаги сафар ҳужжатлари (дипломатик, хизмат ва хорижга чиқиш умумий фуқаролик паспорти) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида визасиз (30 кунгача) бўлишлари мумкин бўлди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат ташқи сиёсат идорасига Тожикистон фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан бўлиб туриш муддатини узайтириш масаласини ўрганиб чиқиш топшириғини берди

У давлат раҳбари ташқи ишлар вазирлигига мазкур таклифни ўрганиб чиқиб, яқин кунларда қарор қабул қилиш топшириғини берганини қайд этган.

Ҳар икки давлат фуқаролари учун виза расмийлаштирмасдан қўшни мамлакат ҳудудида 30 кунгача бўлиш имконияти яратиб берилганди. Лекин сафар уч кундан кўп муддатда давом этадиган бўлса, рўйхатдан ўтиш кераклиги тўғрисидаги тартиб ҳам белгилаб қўйилган.

Хусусан, тожикистонликлар Ўзбекистонга келганда уч кун ичида маҳаллий ички ишлар органларида рўйхатдан ўтиши лозим. Агар мазкур қўшни давлатдан келган меҳмоннинг Ўзбекистонда қариндоши бўлса, у шу жойга вақтинчалик яшаш бўйича рўйхатга қўйилиши мумкин. Агар тожикистонлик сайёҳ сифатида келса, меҳмонхонада рўйхатдан ўтказилади. Ҳар икки ҳолатда ҳам 5 АҚШ доллари миқдорида давлат божи тўланади.

Тожикистон парламентининг қуйи палатаси 19 март Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги фуқароларнинг визасиз сафарига оид битимни тасдиқлади.

Ҳужжатни ратификация қилишдан аввал Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Низомиддин Зоҳидий депутатларга ушбу ҳужжат Ўзбекистонда барча ички давлат жараёнларидан ўтганини маълум қилди.

 ТР парламентининг қуйи палатаси спикери Шукуржон Зуҳуров бугуноқ Ўзбекистонни ҳужжат Тожикистонда ички давлат жараёнларидан ўтгани ҳақида хабардор этиш ҳақида топшириқ берганди.

Эронлик таҳлилчи Ҳасан Биҳиштийпурнинг айтишича, Мирзиёев ҳукумати даврасида икки мамлакат ўртасида яхши алоқаларни яхшиланиши ҳамда ҳар икки мамлакат ўртасида мавжуд  бўлган муаммолар ва монеалар бартараф этилганида, икки мамлакат алоқаларига ижобий ва самарали таъсирини ўтказиши мумкин.