Ғазнада қақшатқич жанглар
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i37034-Ғазнада_қақшатқич_жанглар
"Бобур" халқаро жамғармасининг Афғонистондаги вакили Ғазна саҳна бўлган беш кунлик шиддатли жанглар ортидан бу ҳақда билдирди.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
август 17, 2018 05:23 Asia/Tashkent
  • Ғазнада қақшатқич жанглар

"Бобур" халқаро жамғармасининг Афғонистондаги вакили Ғазна саҳна бўлган беш кунлик шиддатли жанглар ортидан бу ҳақда билдирди.

"Бу даҳшатли воқеалардан бобокалонларимизнинг мақбаралари, тарихий обидалар қанчалик зиён кўрди, ҳозирча бу ҳақда аниқ маълумотимиз йўқ", - дейди Муҳаммад Наби Бунёдкор.

Буюк аллома Абу Райхон ал-Берунийнинг қабр-мақбараси ҳам айнан Ғазнада жойлашган.

Охирги пайтларда шундоқ ҳам унинг аҳволи юзасидан хавотирлар ниҳоятда кучайган.

Қабр-мақбара буткул йўқ бўлиб кетиши мумкинлигидан кўплаб ташвишлар билдирилганди.

"Бобур" халқаро жамғармаси эса, 2017-2018 йиллар ичида буюк аллома мақбарасини қайта таъмирдан чиқариш режасида эди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, ҳозир толиблар шаҳардан сиқиб чиқарилган, ҳаёт ўз измига қайта бошлаган.

Айрим хавфсизлик манбаларига кўра, беш юздан ортиқ Толибон жангариси ўлдирилган.

Беш кунлик жангларда ўнлаб афғон ҳарбийлари ва тинч фуқаро ҳам қурбон бўлишган.

Кўнгиллилар эса, шаҳар бўйлаб жасадларни йиғишга киришиб кетишган.

Аммо, суҳбатдошимизга кўра, "Бобур" фондининг режаси ҳалиям ўз кучида.

"Худо хоҳласа, тинчлик бўлса, шароит кўтарса, бу иш шу йил амалга ошади, деган умиддамиз", - дейди у.

Мавлоно Лутфуллоҳ Лутфий, Бобораҳим Машраб, Абу Райхон Берунийлардан ташқари, яна улуғ шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва кўплаб Темурий шаҳзодалар Афғонистон ҳудудида дафн этилишган.