Назарбоевнинг Марказий Осиёда эркин савдо минтақасини таъсис этиш лойиҳаси
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ӯзбекистон билан ҳамкорликда "Марказий Осиё" ҳалқаро савдо минтақасини вужудга келтириш ниятида.
Ӯзбекистон билан чегарадош Туркистон вилоятини иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш ҳақида сӯзлаган Нурсултон Назарбоев деди: Остона Ӯзбекистон билан савдо айланмасини 2020 йилгача 5 миллиард долларга етказишдан манфаатдор.
Қозоғистон ва Ӯзбекистон Марказий Осиё минтақасида эски рақиблар ҳисобланиб, бу икки мамлакатдан ҳар бири минтақа мамлакатлари йӯлбошчилигини қӯлга киритиш умидидадир.
Қайд қилиш жоизким, Марказий Осиё жумҳуриятларининг ҳар жой-ҳар жойидаги беқарорликлар ҳамда бу мамлакатларнинг деярли барчасида ваҳҳобийлик ва ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадор жараёнларнинг мавжудлиги минтақа мамлакатлари орасида иқтисодий, савдо ва маданий муносабатларни ривожлантиришга жиддий тӯсиқ сифатида минтақа давлатлари ӯртасидаги ишончсизлик муҳитини вужудга келтирган.
Шаксиз, савдо муносабатлари ва иқтисодий ҳамкорликларни барқарорлаштириш бу мамлакатлардаги беқарорликни, ташқаридан суқулиб кирадиган экстремистик оқимлар ҳамда бегоналар нуфузининг ошишига тӯсқинлик қилиш ва уни назоратга олишнинг энг тӯғри усулидир.
Бу мавзуда Марказий Осиё масалалари бӯйича таҳлилчи хонум Омина Шерхоний шундай фикрда:
"Бугун хавфсизлик фақатгина ҳарбий доира билангина чекланмайди. Балки у эндиликда иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларини ҳам ифодалайди. Бир минтақадаги беқарорлик жаҳон хавфсизлиги ҳолатига таъсир ӯтказиши мумкин. Шу сабабли ӯзига хос хусусиятларга эга бӯлган Марказий Осиё хавфсизлиги ҳам жаҳон хавфсизлигининг бир қисмидир."
Шу нуктадан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, муштарак иқтисодий ҳамкорликлар минтақадаги бугунги беқарорликни камайтиришга хизмат қилади. Нурсултон Назарбоев бундан олдин ҳам МДХ давлатлари ӯртасида савдо муносабатларини ривожлантиришга тӯсқинлик қиладиган омилларни бартараф этиш ҳақида гапирган эди.
Бугунги кунда Қозоғистон Ӯзбекистоннинг энг катта иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Бу икки мамлакат ӯртасидаги савдо айланмаси 2017 йилда 2 миллиард доллардан ошганди.
Ӯзбекистон Марказий Осиёнинг аҳолиси энг кӯп, Қозоғистон эса ҳудуд жиҳатидан энг катта мамлакатидир. Ҳар икки мамлакатнинг ҳам саноати анчайин ривожланган, иқтисодиёти нисбатан мустаҳкам. Россиялик сиёсий таҳлилчи Григорий Михайловнинг фикрича:
"Марказий Осиё мамлакатлари ӯз муносабатларини мустаҳкамлаб, чегарадаги жанжаллар, энергоресруслар ва сувдан келиб чиқадиган муаммоларда келишувга эришишса, минтақа мамлакатлари иқтисодий жиҳатдан гуллаб-яшнайди."
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Марказий Осиё савдо минтақасини ва муштарак бозорини вужудга келтириш лойиҳаси ташқаридан суқулиб кирадиган экстремистик оқимлар ҳамда бегоналар нуфузининг олдини олиш, ваҳҳобийлик ва ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадор жараёнларга қарши курашишнинг энг тӯғри йӯлидир.