АҚШ тожик чегарачиларига миллионлаб долларлик ҳарбий техника тақдим этди
октябр 06, 2018 17:01 Asia/Tashkent
АҚШ Афғонистон билан чегарани қўриқлашда Тожикистон чегарачилари потенсиалини мустаҳкамлаш мақсадида 8 миллион долларлик ҳарбий қурилмаларни етказиб берди.
РИА Новости сайтига кўра, Тожикистонга қурилиш қурилмаси, оғир махсус техника, патруль қилиш, қўмондонлик, разведка, тез ёрдам кўрсатиш ва қўшинларни кўчириш учун мўлжалланган тактик транспорт воситалари етказилди.
«Афғонистондаги беқарор вазият, унинг Тожикистон билан чегарадош шимолий вилоятларида ‘Толибон"нинг фаоллашуви терроризмнинг ёйилиши ва наркотик моддалар таҳдидига янгича ёндашувни талаб қилади», — деди қурилмаларни топшириш маросимида Тожикистон Давлат хавфсизлик қўмитаси раиси Саймўмин Ятимов.
Ёрлиқ